» » Жиззах вилоятининг 9 ойлик чакана савдо товар айланмаси 6,9 %га ошди

Жиззах вилоятининг 9 ойлик чакана савдо товар айланмаси 6,9 %га ошди

18 октябрь 2018 г 3 672 Комментарии: 0

Жиззах вилоятида чакана савдо айланмаси жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 6,9 %га ошди.

Йирик корхоналарнинг чакана савдо товар айланмасидаги улуши 7,8 % ни ташкил этди ва ўсиш суръати ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 62,7 % га ўсди.

Вилоятнинг барча ҳудудларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш суръатлари кузатилди. Хусусан, юқорироқ ўсиш суръатлари Бахмал тумани (6,3 %га), Жиззах шаҳри (8,5 %га), Мирзачўл тумани (6,0 %га), Пахтакор тумани (6,9 %га) кузатилди.

Чакана савдо товар айланмаси ҳажмида катта улушга эга бўлган Жиззах шаҳри (26,3 %), Шароф Рашидов тумани (14,0 %), Зомин тумани (11,5 %), Бахмал тумани (10,0 %) ва Ғаллаорол тумани (8,9 %) кўрсаткичи билан чакана савдо товар айланмасининг ўсишига ижобий таъсир кўрсатди.

Овқатланиш ташкилотларини қўшган ҳолда, чакана савдо товар айланмаси аҳоли жон бошига 4,9 %га ошиб, 2355,1 минг сўмни ташкил этди (2017 йил январь-сентабрь ойларида 1890,4 минг сўмни ташкил қилган эди).

Ўртача жон бошига товар айланмасининг энг юқори кўрсаткичлари Жиззах шаҳри (4795,5 минг сўм), Пахтакор тумани (2394,1 минг сўм) Дўстлик тумани (2226.8 минг сўм) ва Мирзачўл туманида (2287,9 минг сўм) кузатилди. Овқатланиш ташкилотларининг чакана товар айланмаси ҳажми 64,0 млрд. сўмни ташкил этди ва 9,0 %га ўсди. Чакана савдо товар айланмасининг умумий ҳажмида овқатланиш корхоналарининг улуши 2,0 %ни ташкил этди.

Кичик тадбиркорлик субъектларининг товар айланмаси ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 3,9 % га ошди ва жами чакана савдо товар айланмаси ҳажмининг 92,2 % ини ташкил қилди.

Кичик тадбиркорлик субъектлари умумий товар айланмаси ҳажмининг 206,2 млрд. сўмини уюшмаган савдо ташкил қилди. Ушбу секторнинг жами чакана савдо товар айланмасидаги улуши 6,6 %ни ташкил этди.

Чакана савдо товар айланмаси умумий ҳажмида энг катта улуш Шароф Рашидов туманида 99,9 %, Зафаробод туманида 99,4 %, Арнасой туманида 99,3 %, Янгиобод туманида 98,8 %, Фориш туманида 98,4 % ва энг паст улуш Жиззах шаҳрида 81,5 %, Бахмал туманида 85,2 % қайд этилди.

2018 йил январь-сентябрь ойларида улгуржи товар айланмаси ҳажми 939,1 млрд. сўмни ёки 2017 йилнинг шу даврига нисбатан 145,1 %ни ташкил қилди.

Улгуржи товар айланмаси ўтган йилнинг шу даврига нисбатан Янгиобод туманининг (96,8 %), Фориш туманида (96,6 %) камайиши кузатилди.

Кичик корхона ва микрофирмаларнинг улгуржи савдо товар айланмаси 4,5 %га камайди ва 444,1 млрд. сўмга етиб, умумий улгуржи савдо товар айланмасидаги улуши 47,3 %ни ташкил қилди.

Жиззах вилоят Cтатистика бошқармаси

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!