» » Зарбдор туманида техниканинг ҳолати ва агротехник тадбирларни назорати алоҳида эътиборга олинган

Зарбдор туманида техниканинг ҳолати ва агротехник тадбирларни назорати алоҳида эътиборга олинган

22 октябрь 2018 г 2 394 Комментарии: 0

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлигининг таъминланиши устидан назорат қилиш инспекциясининг Зарбдор туман бўлими техниканинг ҳолати ва агротехник тадбирларни назорат қилиш шуъбасининг инспекторлари соҳа бўйича тарғибот-ташвиқот ишларига алоҳида эътибор беришмоқда.

Инспекция ходимлари зиммасига қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл қурилиши техникаларининг ҳолати, уларни эксплуатация қилиш самарадорлиги ва сифати, сервисҳамда таъмирлаш хизматлари бўйича назорат қилиш вазифаси юклатилган.

Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 6 декабрдаги № 345-сонли қарорига асосан 2017 йил 31 декабргача барча юридик ташкилотлар, корхоналар, фермер хўжаликлари ва жисмоний шахслар мулкчилик шаклидан қатъий назар қишлоқ хўжалиги техникаларини рўйхатдан ўтказдириб, янги типдаги техник паспортлар ва давлат рақам белгилари олишлари ҳамда уларни техник кўрикдан ўтказишлари лозим эди. Лекин шу бугунгақадар тумандаги бир қанча юридик ташкилотлар, корхоналар, фермер хўжаликлари ва жисмоний шахслар томонидан бу ишга масъулиятсизлик билан қаралмоқда.

Ҳолбуки, барча қишлоқ хўжалик техникалари туман агроинспекция бўлимида давлат рўйхатидан ўтказилиши зарур. Агар давлат рўйхатидан ўз вақтида ўтказилмаса, техника эгаларига нисбатан энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача жаримага солинишига сабаб бўлади. Техника эгалари ҳайдовчилик гувоҳномалари ва огоҳлантириш талонларини ҳам янги типдаги ҳайдовчилик гувоҳномалари ва огоҳлантириш талонларига алмаштиришлари лозим эди. Агар бу талаблар бажарилмаган тақдирда техника хавфсизлиги қоидалари қўпол равишда бузилганҳисобланиб, жарима солинади. Бунинг учун ҳам вақтингиз ва пулингиз кетади, бундан ташқари қишлоқ хўжалик ишларининг маромида боришига зиён келтирган бўласиз.

Бахтиёр УСМОНОВ,

Ғулом АҲРОРОВ,

Зарбдор туман Агроинспекциясининг

техника ҳолати ҳолати ва агротехник

тадбирларни назорат қилиш

шуъбасининг инспекторлари.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!