» » Шашти баланд, Зафарободликлар

Шашти баланд, Зафарободликлар

23 октябрь 2018 г 2 943 Комментарии: 0

Зафаробод тумани пахтакорлари йиғим-теримда вилоятимизда карвонбошиликқилишаяпти. Бу йил 9000 гектар майдондан 23000 тонна хирмон бунёд этишни мақсадқилган заршунослар терим суръатини бўшаштирмаяптилар.

Тумандаги "Мустақиллик” сув истеъмолчилари уюшмаси аъзолари вилоятда биринчи бўлиб давлатга пахта сотиш шартномавий режасини ошириб бажаришди. Режадаги 317,6 тонна ўрнига 318,9 тонна хомашё қабул пунктларига етказиб берилди. Ҳудуддаги "Пахта баракаси”, "Зафаробод арчаси”, "Арчазор дала”, "Шифоли булоқ”, "Мустаҳкам қўрғон”, "Рўзимурод даласи” каби 15 дан ортиқфермер хўжаликлари 2-3 иш кунида адо этишди.

—Бултур хўжалигимиз республикада иккинчи, вилоятда пешқадамлар сафида режани уддалашганди, — дейди "Мустақиллик” сув истеъмолчилар уюшмасининг раиси ШокирҲайитқулов. — Ҳали уюшмамиз фермер хўжаликлари далаларида биринчи терим давом этаяпти. Пахта йиғим-теримида "Чўлигулистон” қишлоқ фуқаролар йиғинидан ҳашарга чиққан аҳолининг хиссаси айниқса салмоқли бўлмоқда.

—21 сентябрдан бери 350 га яқин фуқароларимиз "Мустақиллик” сув истеъмолчилари уюшмасидаги фермер хўжалиги далаларида жонбозлик кўрсатаётир, — дейди "Чўлигулистон”қишлоқ фуқаролар йиғинининг раиси Норилла Қодиров. — Режадаги 334 тонна ўрнига 400 тоннадан ошиқ хирмон бунёд этдик.

Дарҳақиқат пахта йиғим-теримини уюшқоқлик билан ташкил этгани учун 1209- ва 1210- отряд бошлиқлари Зафар Тилябов ва Лутфулла Қодировларнинг ҳар бирига туманҳокимлиги томонидан 1 миллион сўмдан пул мукофоти берилди. Кунига 20-25 тонна пахта тераётган уюшмаган аҳолининг илғор теримчилари икки бор "Ўзагрокимёхимия” акционерлик жамияти томонидан 300 литр ўсимлик ёғи, 17 та электр чой қайнатгичлар билан рағбатлантирилди.

Пахта йиғим-теримида оилавий иштирок этаётганлар кўпчиликни ташкил этаяпти.ТўраевҚамариддин бобо хонадонидан ўғиллари Икром, Рустам, Муҳиддин, келинлари Элмира, Гулзода, Наргиза, қизлари Шаҳноза, Зеболар жами саккиз киши йиғим-теримда барчага ўрнак бўлишаётир. 1250 килограммдан ошириб пахта тераётган Тўраевлар оиласи кунига бир миллион уч юз минг сўм даромад олишаяпти. Ниёзова Зебо хонадонидан тўрт нафар оила аъзолари ҳашарга чиқишган. Опанинг ўғли Жасуржон кунига 200 кило пахта тераяпти. Унинг мавсум бошидан буён терган пахтаси 5 тоннадан ошди. Шунингдек, Миржалол Сафаров, Ҳасан Жуманов, Абдураззоқ Сафаров, ИкромҚанотовлар кунига 150-160 килога етказиб пахта теришаётир.

—Туманда аҳолини пахта йиғим-теримига тарғиб ва жалб қилиш мақсадида марказий кўчалар, аҳоли пунктларига 22 та баннерлар, даъват ва чақириқлар ёзилган кўргазмали плакатлар ўрнатиб чиқилди,—дейди туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Зафар Тоштемиров. Пахта мавсумини уюшқоқлик билан ўтказиш мақсадида туман ҳокимлиги ва "Ўзагрокимёхимия” А Ж ташаббуси билан "Пахта-2018” ўн кунлик акцияси ўтказилмоқда. Унга кўра энг кўп терган оилалар ва илғор теримчиларга 50 та телевизор, 10 та мини иссиқхона қурилмаси, 2000 дона кийим-кечаклар билан рағбатлантириш кўзда тутилган.

Бу йил Дилмурод Эргашев бошчилик қилаётган "Пахта баракаси” фермер хўжалиги аъзолари 15 гектар майдонга ҳудуд иқлимига мос "Бухоро-102”ғўза навини эди. Йил бўйи қилинган меҳнат бесамар кетмади. Хўжалик аъзолари режадаги 28,5 тонна ўрнига 46,6 тонна ҳосилни йиғиштириб олишди. Режа 167,4 фоизга бажарилди. Ҳосилдорлик 31 центнерни ташкил этди. Бунда фермерга механизатор Комил Шерқулов, ишчилар Абдуқосим Элмуродов, Сардор Жияновлар камарбаста бўлишди.

Элмурод бобо Сафаров – 63 ёшда. 20 нафар чўлигулистонлик фахрийлар билан ҳашарга чиққан.

-Қишлоқ оқсоқоллари, нуронийлари ҳашардан четда қолишгани йўқ,—дейди отахон. -Энг олдимиз 105, энг ками 80 килодан пахта териб, ўз ҳиссамизни қўшаяпмиз.

Айни дамда Зафаробод тум ани далаларида 19700 дан ортиқ ҳашарчилар теримда иштирок этишаяпти. Жумладан, Фориш туманидан 3670, ички ишлар тизимидан 3853, "Ўзагрокимёхимия” акционерлик жамияти ташкилотларидан 3000 нафар, "Ўзшаробсавдо”, "Ўзпахтасаноат” АЖ ва андижонлик ҳашарчилар кўмагида кунига 680-700 тонна хирмон барпо этилаяпти.

Шашти баланд зафарободликларнинг яқин кунларда режаларини адо этишларига ҳеч шубҳа йўқ. Зеро, туманда танти, меҳнаткаш, юрт тупроғини кўзига тўтиё қилувчи одамлар яшайди.

Зоир ЭРГАШЕВ

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!