Работы по техническому обслуживанию сайта осуществляется

Герб Байроқ Мадҳия Муҳим саналар Давлат мукофотлари

Жиззахда вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг биринчи чорак якунларига бағишланган фаоллар йиғилиши бўлди

Вилоят ҳокимлигида вилоят фаолларининг йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда “2016 йилнинг биринчи чорагида вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва жорий йилги иқтисодий дастурнинг энг муҳим йўналишлари ҳамда устувор вазифалари амалга оширилишини баҳолаш тўғрисида ”ги масала муҳокама қилинди.

2016-01-22_110323Фаоллар йиғилишида вилоят ҳокими Сайфиддин Исмаилов сўзга чиқиб, Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил биринчи чораги якунларига бағишланган мажлиси тафсилотларига тўхталди. Жорий йилнинг биринчи чорагида вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ҳақида батафсил фикр юритиб, ҳисобот даврида амалга оширилган ишларга таҳлилий-танқидий нуқтаи назардан баҳо берди.

– Вилоятда ялпи ҳудудий маҳсулотнинг ўсиш суръати 8,6 фоизни ташкил қилди,—дея таъкидланди йиғилишда.—Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 10,5 фоизга, қурилиш ишлари 12 фоизга, қишлоқ хўжалиги 6,6 фоизга, хизмат кўрсатиш ҳажми 17,1 фоизга ўсди. Ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш, кичик бизнесни ривожлантириш чора-тадбирлари натижасида 2016 йилнинг ўтган 3 ойи мобайнидаялпи ҳудудий маҳсулотдаги улуши 61,6 ва хизматларнинг улуши 56,7 фоизни ташкил этган.

Бандлик дастури доирасида 7094 та янги иш ўринлари яратилди.

Вилоят иқтисодиётида таркибий ўзгаришлар амалга оширилди.

Хусусан, саноат соҳасида 16,7 млрд сўм маблағлар сарфланиб 30 та лойиҳалар амалга оширилди, жумладан 11 та мавжуд корхоналар модернизация қилинди. Натижада вилоятда қўшимча 21,8 млрд сўмлик ҳамда 18 турдан ортиқ саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш имконияти яратилди.

Саноат соҳасида Жиззах МИЗдаги “Экоклимат” корхонасида йилига 10 минг тонна шиша толадан иссиқлик сақлаш маҳсулотлари, Жиззах шаҳридаги “Ҳақиқат-Отабек” корхонасида 27 минг квадрат метр ойнага ишлов бериш, “Электро элант файз” корхонасида 120 дона электр трансформаторлари ишлаб чиқариш, Ғаллаорол туманидаги “Каршан идеал техно” корхонасида 50 минг тонна асфальт, “Наргиза текс” корхонасида кенгайтириш ишлари бажарилиб қўшимча 400 минг дона тайёр трикотаж махсулотлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.

Шунингдек хизмат кўрсатиш соҳасида 161 та лойиҳалар амалга оширилиб, аҳолининг кундалик эҳтиёжи учун зарур бўлган янги турдаги алоқа-ахборотлаштириш, автомобилларга техник хизмат кўрсатиш, аёллар учун гўзаллик салонлари, тиббиёт ва соғломлаштириш хизматлари, туризм ва меҳмонхона хизматлари ривожлантирилди.

Қишлоқ хўжалиги соҳасида 165 та жумладан, чорвачилик соҳасида 21 та, паррандачилик соҳасида 2 та, балиқчиликда 8 та, асаларичиликда 3 та лойиҳалар амалга оширилди.

Шунингдек интенсив агротехнологияларга асосланган 352 гектар боғ ва 374 гектар токзорлар барпо этилди ҳамда  164 гектар доривор ўсимликлар экилди.

Ҳисобот даврида вилоятда 357 та кичик бизнес субъектлари ташкил этилиб, рўйхатга олинган кичик бизнес субъектларининг сони 8875 тани ташкил этди.

Ҳисобот даврида кичик бизнеснинг ялпи ҳудудий маҳсулотдаги улуши 61,6 фоизни ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 0,1 бандга ортди.

Бу кўрсаткич саноат соҳасида 48,9 фоизни, қишлоқ хўжалигида 97,7 фоизни, қурилишда 97,1 фоизни, чакана савдода 94,7 фоизни, пуллик хизматда 42,6 фоизни, жами хизматларда 71,8 фоизни, бандликдаги улуши 80,8 фоизни, экспортдаги улуши 84,4 фоизни ташкил этди.

Вилоятда ҳисобот даврида тижорат банклари томонидан барча молиялаштириш манбаалари ҳисобидан 1519 та кичик бизнес субъектларига жами 107,6 млрд сўм, режага нисбатан 139 фоиз, ўтган йилга нисбатан 25,9 млрд сўм кўп кредит маблағлари ажратилди.

Ушбу кредитларининг 20,2 млрд сўми (жами ажратилган кредитнинг 19 фоизи) саноат соҳасига, 26,5 млрд сўми (25%) қурилиш ишлари ва бино иншоотлар сотиб олишга, 17,5 млрд сўми (16%) қишлоқ хўжалигига, 21,6 млрд сўми (20%) савдо-сотиқ ва айланма маблағларни тўлдиришга, 5,7 млрд сўми (5%) хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантиришга, 4,6 млрд сўми (4%) транспорт ва алоқа ҳамда 11,5 млрд сўми (11%) бошқа соҳаларга ажратилган.

Ҳисобот даврида 791 та кичик бизнес субъектлари 3,5 млрд сўмдан ортиқ солиқ имтиёзларидан фойдаланиб, ўз бизнесини ривожлантиришга сарфлади.

Ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш бўйича вилоятда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-2298-сонли қарорига асосан 4 та корхонада 6 турдаги маҳаллийлашган маҳсулотлар ишлаб чиқарилди. Ҳисобот даврида мазкур корхоналарда 431 млн сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилиб, 130 минг долларлик валюта иқтисод қилиб қолинди.

2015 йил октябрь ойида ўтказилган ярмаркада вилоятдаги 78 та корхоналари томонидан 52 млрд сўмлик шартномалар имзоланган.

Ҳисобот даврида ушбу шартномалар асосида 18,4 млрд сўмлик (100,7%) маҳсулотлар етказиб берилди.2016-01-22_110234

Ҳисобот даврида йўл-транспорт ва коммуникация инфратузилмасини ривожлантириш дастурига асосан 38,5 км ичимлик суви, 14,9 км табиий газ ва 4,8 км электр тармоқлари реконструкция қилинди.

Қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва таркибий ўзгаришларни янада чуқурлаштириш, ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш ишлари изчил давом эттирилди.

Жорий йилда пахта майдонларидан мақбуллаштирилган 4100 гектар ерларнинг 3850 гектарига (93,9%) сабзавот, картошка, озуқа ва мойли экинлар экилди.

Мелиорация тадбирларига асосан 13100 гектар ерларнинг холатини яхшилаш бўйича 17 та обьектларда қурилиш ва таъмирлаш ишлари бажарилмоқда.

Жорий йилда ҳам аҳолининг турмуш даражаси ва сифатини яхшилаш борасидаги тадбирлар давом эттирилди.

Ҳисобот даврида вилоятда 213,9 млрд сўмлик (111,7%) қурилиш-пудрат ишлари бажарилди, хусусан инвестиция дастурига асосан намунавий лойиҳа асосида қурилаётган 741 та уй-жойларда 9,2 млрд сўмлик ва 81 та ижтимоий соҳа ҳамда ичимлик суви объектларида 21,0 млрд сўмлик қурилиш ишлари бажарилди.

Вилоятда тасдиқланган дастурга асосан жорий йилнинг I-чорагида 7094 та (103,5%) янги иш ўринлари ташкил этилди.

Ушбу иш ўринларининг 74,6 фоизи (5292 та) қишлоқ жойларда ташкил этилди.

Шунингдек, мазкур иш ўринларининг 2951 тасига аёллар,  3384 тасига ёшлар, жумладан 463 тасига касб-ҳунар коллежлари битирувчилари ишга жойлаштирилди.

Касб-хунар коллежлари битирувчилари амалиётини ташкил этиш ва ишга жойлаштириш бўйича амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида 18925 нафар (95,7%) битирувчилар 8646 та корхона ва ташкилотлар, хўжалик юритувчи субъектларга тўрт томонлама шартномалар асосида бириктирилди.

Тадбиркорлик билан шуғулланиш истагини билдирган 117 нафар битирувчиларга 2,3 млрд сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилди.

Ҳисобот даврида вилоятдаги ҳудудий корхоналар томонидан 11,8 млн. долларлик маҳсулотлар ва хизматлар экспорти амалга оширилиб белгиланган прогноз 100,1 фоизга бажарилди.

Амалга оширилган экспортнинг таркибида саноат маҳсулотлари 64,7 фоиз (7,6 млн доллар)ни, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари 11,5 фоиз (1,4 млн доллар)ни ва хизматлар экспорти 23,8 фоиз (2,8 млн доллар)ни ташкил этди.

Жами 12,6 км оптик толали алоқа линиялари ётқизилиб барча шаҳар, туманлар марказларида интернет хизмати кўрсатиш сифати яхшиланди. Натижада вилоятда интернет тармоғидан фойдаланувчилар сони 418 минг нафарни ташкил этди.

Вилоят, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари томонидан Ягона портал орқали 14 турдаги, шу жумладан 9 турдаги тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ интерактив хизматлар кўрсатилмоқда.

Мобиль алоқа операторлари томонидан аҳоли ва тадбиркорларга қулайлик яратиш, он-лайн хизматлардан фойдаланиш имкониятини кенгайтириш мақсадида 4 та мобиль база станциялари ўрнатилиб 3,5 мингга яқин аҳолига кўрсатилаётган алоқа хизматининг сифати яхшиланди.

Вилоят бўйича мобиль алоқа хизматидан фойдаланувчилар сони 800 мингдан ошди. Шунингдек дунёнинг энг илғор технологияларидан бири бўлган тўртинчи авлод симсиз интернет тармоғи ишга туширилди.

Вилоятда “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастурини амалга оширишда 11 та бўлим ва 104 банддан иборат тадбирларда жами 84,4 млрд сўм, шундан 33,2 млрд сўм бюджет, 11,4 млрд сўм бажарувчилар ва ҳомийлар маблағлари, 36,2 млрд сўм банк кредитлари, 3,6 млрд. сўм грант маблағлари ўзлаштирилди.2016-01-22_110518

Фаоллар йиғилишида иштирок этган Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Улуғбек Розиқулов сўзга чиқди.

Фаоллар йиғилишида муҳокама қилинган масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

  • Chop etish
  • Ko'rganlar soni: (745)
  • Pdf ko'rish
Tweet about this on TwitterShare on Google+Share on Facebook

© 2010-2017 Jizzax viloyat hokimligi rasmiy veb sayti. Сайт материалларидан фойдаланганда www.jizzax.uz манба сифатида кўрсатилиши шарт. Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг