Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТ ҲОКИМИ

ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТ ҲОКИМИ

22 март 2018 йил
863
0

ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТ ҲОКИМИ

Салиев Эргаш Алибекович

Манзил: 130100, Жиззах шаҳри, Ш.Рашидов шох кўчаси-64

Телефон: 0 (372) 226-30-33

E-mail: info@jizzax.uz

Меҳнат фаолияти: 31.10.2017 йилдан

Фуқароларни қабул қилиш вақти: Ҳафтанинг шанба куни соат 9-00 дан 12-00 гача вилоят ҳокимлиги биноси фуқароларни қабул қилиш хонасида.

Жиззах вилояти ҳокимининг мажбурият ва вазифалари  

Вилоятда вакиллик ва ижроия ҳокимиятини бошқарувчиси бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг вилоятдаги расмий вакили ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Конститутциясида ва “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунда кўрсатилган ваколатларини якка бошчилик асосида амалга оширади.

Вилоят ҳокимининг барча ўринбосарлари, шаҳар ва туман ҳокимлари, вилоят ҳокимлигининг аппарати фаолиятига раҳбарлик қилади. Вилоят ҳудудида қонунийлик, ҳуқуқ тартиботни ва фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлайди. Давлат, хўжалик ва ижтимоий-иқтисодий қурилиш ҳамда кадрларни танлаш, тарбиялаш ва жой-жойига қўйиш масалалари билан шахсан шуғулланади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари ва Фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ҳамда халқ депутатлари вилоят Кенгаши қарорларининг ижросини ташкил этади.

Ўзига берилган ваколатлар ва амалдаги қонунлар доирасида вилоятдаги барча корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, бирлашмалар, шунингдек мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий қарорлар ва фармойишлар қабул қилади.

Заруратга қараб, аммо бир йилда камида икки марта халқ депутатлари вилоят кенгашининг сессиясини чақиради, сессияларга раислик қилади, кун тартибига киритилган масалаларни таклиф қилади. Кенгаш ҳужжатларига имзо қўяди ва тасдиқлайди. Иш фаолияти юзасидан бир йилда бир марта халқ депутатлари вилоят кенгашига ҳисобот беради.

Вилоятда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни амалга оширади, вилоятнинг истиқболдаги ривожланиши юзасидан қабул қилинган дастурларнинг бажарилишини таъминлайди.

Давлат мукофатлари билан тақдирлашга тавсия этади. Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органларига раҳбарлик қилади ва масалаларни кўриб чиқишни ташкил этади. Маъмурий органлар, мудофаа ишлари ва божхона бошқармалари масалаларини кўриб чиқишни ташкил этади. Бевосита вилоят ҳокимининг ахборот-таҳлилий, ташкилий-назорат, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ҳарбий сафарбарлик ва фавқулодда вазиятлар масалалари бўйича гуруҳлари, вилоят ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ёрдамчиси, вилоят ҳокимлиги ҳуқуқшуноси, вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссияси масъул котиби, вилоят ҳокимлиги назорат мониторинг шўбаси, вилоят ҳокимлиги ахборот маркази, вилоят ҳокими томонидан ўтказилган йиғилишларда қабул қилинган баёний қарорлар ва топшириқлар ижросини мониторинг юритувчи ва назорат қилувчи масъул-котибияти ҳамда ишлар бошқармаси фаолиятини бевосита мувофиқлаштиради.

Қуйидаги вилоят ташкилотлари ишини ўрнатилган тартиб асосида мувофиқлаштиради:

  • Ўзбекистон Республикаси Давлат Хавфсизлик хизматининг вилоят бошқармаси
  • Вилоят прокуратураси
  • Вилоят адлия бошқармаси
  • Вилоят ички ишлар бошқармаси
  • Жиноий ишлар бўйича вилоят суди
  • Фуқаролик ишлари бўйича вилоят суди
  • Вилоят божхона хизмати бошқармаси
  • Вилоят мудофаа ишлари бошқармаси
  • Вилоят хўжалик суди
  • Ҳарбий қисмлар
  • Вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси
  • Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаментининг Жиззах вилояти ҳудудий бўлими

Қуйидаги Кенгаш ва комиссиялар фаолиятини ўрнатилган тартиб асосида мувофиқлаштиради:

  • Вилоят Маънавият ва тарғибот Кенгаши;
  • Вилоятда алоқа ва ахборотлаштириш соҳасини ривожлантириш бўйича Мувофиқлаштирувчи Кенгаш;
  • Вилоят мудофаа Кенгаши;
  • Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика Кенгашининг Жиззах вилояти ҳудудий комиссияси;
  • Вилоятда кичик ва ўрта бизнес, хусусий тадбиркорликни рағбатлантиришни мувофиқлаштириш Кенгаши;
  • Республика Мустақиллиги ва Наврўз умумхалқ байрамларини ўтказувчи вилоят комиссиялари;
  • Вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги наркотик моддалар устидан назорат қилиш минтақа комиссияси;
  • Республика ҳудудида доимий яшовчи хорижий фуқаролар, шу жумладан МДҲ қатнашчилари бўлган давлатлар фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшаш учун доимий рўйхатдан ўтиш масалалари билан шуғулланувчи вилоят махсус комиссияси;
  • Вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги вояга этмаганлар ишлари бўйича комиссияси;
  • Одам савдосига қарши курашиш бўйича вилоят идоралараро комиссияси;
  • Топономик объектларга ном бериш ишларини мувофиқлаштирувчи вилоят комиссияси;
  • Ўзбекистон Республикасининг 16 ёшга тўлмаган фуқароси гувоҳномасини расмийлаштириш, чет эл фуқаролари, фуқаролиги бўлмаган шахсларга, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатларнинг фуқароларига яшаш учун гувоҳнома ва доимий рўйхатдан ўтишга рухсат бериш масалаларини кўриб чиқиш бўйича вилоят комиссияси;
  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 25 майдаги «Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-3434 сонли Фармони ижросини ташкил қилиш бўйича давлат ҳокимияти органлари ва жамоат ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи доимий ишлайдиган вилоят комиссияси;
  •  «Мактаблар ва боғчалар куни» ни мувофиқлаштирувчи вилоят Кенгаши;
  •  «Болалар спортини ривожлантириш» жамғармасининг вилоят филиали ҳомийлик Кенгаши;
  •  “Ёшлар иттифоқи” ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят бўлими васийлик Кенгаши;
  • Ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи вилоят комиссияси;

  Салиев Эргаш Алибекович ҳақида тўлиқ маълумот  

Салиев Эргаш Алибекович 1956 йил 17 июлда Жиззах вилояти, Фориш туманида таваллуд топган. Миллати ўзбек, маълумоти олий. 1978 йил Самарқанд давлат университетини тамомлаган. 2005 йил «Дўстлик” ордени билан тақдирланган. Халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгаши депутати, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси.

МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ

1973-1978 йй. – Самарқанд давлат Аграр университети талабаси

1978-1981 йй. – Беларусия давлат университети аспиранти

1982-1991 йй. – Тошкент Политехника институти ассистенти, доценти, кафедра мудири

1991-1992 йй. – Тошкент давлат техника университети доценти

1992-1995 йй. – Тошкент давлат техника университети илмий ишлар бўйича проректорининг ўринбосари

1995-1997 йй. – Тошкент шаҳар «Технология бизнес-инкубатори» хиссадорлик жамияти бош директори

1997-2000 йй. – Жиззах вилояти Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи

2000-2012 йй. – Жиззах вилояти Пахтакор тумани ҳокими

2012-2016 йй. – Жиззах давлат Политехника институти ректори

2016-2017 йй. -Жиззах вилояти Арнасой тумани ҳокими

2017 й. ҳ.в.    – Жиззах вилояти ҳокими

mazhburiyat-vazifalari-u-aida-tli-malumot.doc [51,5 Kb] (юклаб олинди: 12)

Онлайн: mazhburiyat-vazifalari-u-aida-tli-malumot.doc

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар