Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ ҲОКИМИНИНГ ИНВЕСТИЦИЯЛАР, ИННОВАЦИЯЛАР, ХУСУСИЙЛАШТИРИЛГАН КОРХОНАЛАРГА КЎМАКЛАШИШ, ЭРКИН ИҚТИСОДИЙ ВА КИЧИК САНОАТ ЗОНАЛАРИ МАСАЛАЛАРИ БЎЙИЧА ЎРИНБОСАРИ

ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ ҲОКИМИНИНГ ИНВЕСТИЦИЯЛАР, ИННОВАЦИЯЛАР, ХУСУСИЙЛАШТИРИЛГАН КОРХОНАЛАРГА КЎМАКЛАШИШ, ЭРКИН ИҚТИСОДИЙ ВА КИЧИК САНОАТ ЗОНАЛАРИ МАСАЛАЛАРИ БЎЙИЧА ЎРИНБОСАРИ

22 март 2018 йил
1 199
0

ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ ҲОКИМИНИНГ ИНВЕСТИЦИЯЛАР, ИННОВАЦИЯЛАР, ХУСУСИЙЛАШТИРИЛГАН КОРХОНАЛАРГА КЎМАКЛАШИШ, ЭРКИН ИҚТИСОДИЙ ВА КИЧИК САНОАТ ЗОНАЛАРИ МАСАЛАЛАРИ БЎЙИЧА ЎРИНБОСАРИ

Эгамов Улуғбек Абдувалиевич

Манзил: 130100, Жиззах шаҳри, Ш.Рашидов шоҳ кўчаси 64-уй

Телефон: (0372) 226-37-81

E-mail:jizzakhinvest@jizzax.uz

Меҳнат фаолияти: 26.01.2018 йилдан

Фуқароларни қабул қилиш вақти: Ҳафтанинг чоршанба куни соат 15-00 дан 17-00 гача вилоят ҳокимлиги биноси фуқароларни қабул қилиш хонасида.

Жиззах вилояти ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари масалалари бўйича ўринбосарининг мажбурият ва вазифалари

Қуйидагилар вилоят ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари масалалари бўйича ўринбосарининг асосий вазифалари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунлари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенати, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши қарорлари, вилоят ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари масалалари бўйича ўринбосари мажмуасига тегишли қарор, фармойиш ва топшириқларининг бажарилиши бўйича аниқ чора-тадбирларнинг самарали, сифатли ва натижали амалга оширилишини таъминлашга ва назорат қилишга шахсан жавоб беради.

Ўзбекистон Республикаси Қонунларида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинган ҳужжатларда белгиланадиган инвестициялар ва хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш соҳасининг энг муҳим устувор вазифаларига мувофиқ ҳудудни комплекс ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади, республика миқёсида ишлаб чиқилган ва тасдиқланган мақсадли дастурларни ижросини таъминлайди;

Вилоят ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари масалалари бўйича ўринбосари котибияти ва Инвестициялар ва хусусийлаштрилган корхоналарга кўмаклашиш бошқармалари фаолиятини бошқаради, котибият тизимидаги бош бошқарма, бошқарма, идора ва ташкилотлар раҳбарларининг фаолиятини мувофиқлаштиришни таъминлайди;

Ҳудудий инвестиция дастурлари амалга оширилишини, давлат кафолати остидаги муҳим инвестиция лойиҳаларни шакллантириш, янги ишлаб чиқаришларни қуриш ва ўз вақтида ишга тушириш ҳамда ишлаётган ишлаб чиқаришларни модернизациялашни таъминлаш, шунингдек уларни амалга оширишга хорижий инвестицияларни жалб этиш ҳамда тизимли мониторинг ўрнатиш ишларини фаол бажаришини ташкил этади;

 Эгамов Улуғбек Абдувалиевич ҳақида тўлиқ маълумот 

Эгамов Улуғбек Абдувалиевич 1984 йил 2 октябрда Жиззах шаҳрида таваллуд топган. Миллати ўзбек, маълумоти олий. 2008 йил Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети (бакалавр)ни, шунингдек 2016 йил Япония сиёсий тадқиқотлар давлат институти (магистратура)ни тамомлаган.Оилали 2 нафар фарзанди бор.

МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ

2003-2008 йй. – Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети талабаси;

2009-2009 йй. – Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги Хорижий инвестициялар ва лойиҳаларни, жумладан халқаро молиявий ташкилотлар ва донор мамлакатлар билан ҳамкорлик доирасида амалга оширилаётган лойиҳаларни ҳисобга олиш, мониторинг ва назорат қилиш бошқармасининг етакчи мутахассиси;

2009-2012 йй. – Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги Хорижий инвестициялар ва лойиҳаларни амалга оширилиши мониторинги (ҳисобга олиш ва назорат) бошқармасининг етакчи мутахассиси;

2012-2012 йй. – Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги Халқаро ташкилотлар ва донор мамлакатлар билан ҳамкорлик доирасида амалга оширилаётган лойиҳаларни ҳисобга олиш ва мониторинг бошқармасининг етакчи мутахассиси;

2012-2015 йй. – Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги Халқаро ташкилотлар ва донор мамлакатлар билан ҳамкорлик доирасида амалга оширилаётган лойиҳаларни ҳисобга олиш ва мониторинг бошқармасининг бош мутахассиси;

2015-2016 йй. – Япония сиёсий тадқиқотлари давлат институти магистранти;

2016-2017 йй. – Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги Ахборот-тахлил бош бошқармасининг Европа ва Америка мамлакатлари бўлимининг бош мутахассиси;

2017-2018 йй. – Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий савдо вазирлиги Ташқи савдони бож-тариф орқали тартибга солишни такомиллаштириш бошқармаси бошлиғи ўринбосари;

2018 й. – ҳ.в. – Жиззах вилояти ҳокимининг инвестисиялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик зоналари масалалари бўйича ўринбосари.

mazhburiyati-vazifalari-va-u-aida-tli-malumot.doc [38,5 Kb] (юклаб олинди: 5)

Онлайн: mazhburiyati-vazifalari-va-u-aida-tli-malumot.doc

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар