Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ ҲОКИМИНИНГ САНОАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ, КАПИТАЛ ҚУРИЛИШ, КОММУНИКАЦИЯЛАР, КОММУНАЛ ХЎЖАЛИК МАСАЛАЛАРИ БЎЙИЧА ЎРИНБОСАРИ

ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ ҲОКИМИНИНГ САНОАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ, КАПИТАЛ ҚУРИЛИШ, КОММУНИКАЦИЯЛАР, КОММУНАЛ ХЎЖАЛИК МАСАЛАЛАРИ БЎЙИЧА ЎРИНБОСАРИ

22 март 2018 йил
962
0

ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ ҲОКИМИНИНГ САНОАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ, КАПИТАЛ ҚУРИЛИШ, КОММУНИКАЦИЯЛАР, КОММУНАЛ ХЎЖАЛИК МАСАЛАЛАРИ БЎЙИЧА ЎРИНБОСАРИ

Рахмонқулов Акрам Бахритдинович 

Манзил: 130100, Жиззах шаҳри, Ш.Рашидов шоҳ кўчаси 64-уй

Телефон: 0 (372) 226-31-33, 226-58-92

E-mail:jizqurilishv@umail.uz

Меҳнат фаолияти: 2.04.2018 йилдан

Фуқароларни қабул қилиш вақти: Ҳафтанинг пайшанба куни соат 9-00 дан 12-00 гача вилоят ҳокимлиги биноси фуқароларни қабул қилиш хонасида.

Жиззах вилоят ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосарининг мажбурият ва вазифалари

Қуйидагилар вилоят ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосарининг асосий вазифалари ҳисобланади: 

- ҳудуднинг саноат салоҳиятини жадал ривожлантириш, юқори қўшилган қийматли, рақобатбардошли маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича ишлаб чиқаришларни кенгайтириш асосида ҳудуднинг экспорт салоҳиятини оширишга йўналтирилган минерал-хомашёни ва қишлоқ хўжалиги хомашёсини саноат йўли билан янада чуқур қайта ишлаш бўйича янги, юқори технологияли ишлаб чиқаришларни ташкил этиш  дастурий чора-тадбирларини амалга ошириш;

- вилоятда саноатнинг ишламаётган корхоналари фаолиятини тиклаш чора-тадбирлари амалга оширилишини мувофиқлаштириш;

- маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материалларни маҳаллийлаштириш дастурлари амалга оширилишини таъминлаш;

- вилоятда стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш соҳасида ягона давлат сиёсати ўтказилишини ташкил этиш, халқаро стандартларни қўллаш, шу жумладан сифатни бошқариш тизими бўйича маҳсулотларнинг сифати ва рақобатбардошлилигини ошириш;

- шаҳарсозлик ва шаҳарсозлик фаолияти соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш;

- капитал қурилишни ташкил этиш ва пудрат ишлари дастурларини амалга ошириш;

- пудрат ташкилотларини мутаносиб ривожлантириш ва уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирларини амалга ошириш;

- қурилиш индустриясини ва қурилиш материаллари саноатини ривожлантириш;

- муҳандислик ва йўл-транспорт инфратузилмасини жадал ривожлантириш чора-тадбирларини амалга ошириш;

- транспорт хизмати кўрсатишни яхшилаш;

- кўрсатилаётган уй-жой коммунал хизматлар даражаси ва сифатини оширишга йўналтирилган чора-тадбирларни амалга ошириш ва бу соҳа корхоналари фаолиятини мувофиқлаштириш;

- аҳолини сифатли ичимлик сув билан ва санитария жиҳатидан тозалаш тизими билан таъминлаш;

- аҳоли пунктларини ободонлаштириш, коммунал хўжалигини ривожлантириш; 

- саноат корхоналари, қурилиш бирлашмалари, компаниялари, ихтисослашган қурилиш-монтаж ва лойиҳалаш ташкилотлари, коммуникация, транспорт, алоқа, ёқилғи, энергетика таъминоти ташкилотлари, ободонлаштириш ташкилотлари, давлат улуши мавжуд бўлган акциядорлик жамиятлари фаолиятини мувофиқлаштиради ҳамда ўзига тегишли вилоят комиссияларига бевосита раҳбарлик қилади.

Ўз вазифалар тақсимоти бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва фармойишлари, Олий Мажлис, Вазирлар Маҳкамаси ҳамда Халқ депутатлари вилоят Кенгаши ва вилоят ҳокимининг қарор ва фармойишлари ижросини ташкил этиш ва назорати билан шуғулланади.

Рахмонқулов Акрам Бахритдинович ҳақида тўлиқ маълумот

Рахмонқулов Акрам Бахритдинович 1968 йил 31 июлда Жиззах туманида таваллуд топган. Миллати ўзбек. Маълумоти олий. 1992 йил Тошкент политехника институти (кечки бўлими)ни тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги  муҳандис-қурувчи. Ўзбекистон Либерал демократик партияси аъзоси. Оилали, 4 нафар фарзанди бор.

МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ

1990-1998 йй. – Жиззах вилояти 2-сон «Жиззахагроқурилиш» трестига қарашли хўжаликлараро ишлаб чиқариш-техник комплектация бошқармаси  ишчиси, ёғочни қайта ишлаш цехи устаси, техника хавфсизлиги бўйича муҳандиси, 1-тоифали  муҳандиси, юклаш-тушириш ишлари бўйича мутахассиси, сех бошлиғи

1998-2010 йй. – Жиззах шаҳар «Камол» кўп тармоқли қурилиш корхонаси раҳбари ўринбосари, раҳбари

2010-2012 йй. – Жиззах вилоят ҳокимлиги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси директори

2012 -2016 йй.  – Жиззах вилояти давлат архитектура-қурилиш инспексияси бошлиғи

2016 – 2017 йй. –  Жиззах вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари

2017-2018 йй. – Жиззах шаҳар ҳокими

2018 й. – ҳ.в. – Жиззах вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари 

mazhburiyat-vazifalari-va-u-ada-tli-malumot.doc [39,5 Kb] (юклаб олинди: 0)

Онлайн: mazhburiyat-vazifalari-va-u-ada-tli-malumot.doc

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар