Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ ҲОКИМИНИНГ ЎРИНБОСАРИ, ХОТИН-ҚИЗЛАР ҚЎМИТАСИ РАИСИ

ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ ҲОКИМИНИНГ ЎРИНБОСАРИ, ХОТИН-ҚИЗЛАР ҚЎМИТАСИ РАИСИ

22 март 2018 йил
527
0

ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ ҲОКИМИНИНГ ЎРИНБОСАРИ, ХОТИН-ҚИЗЛАР ҚЎМИТАСИ РАИСИ

Мухторова Назира Абдусатторовна 

Манзил: 130100, Жиззах шаҳри, Ш.Рашидов шох кўчаси-64

Телефон: 0 (372) 226-31-88

E-mail: 2263188@inbox.uz

Меҳнат фаолияти: 02.04.2018 йилдан

Фуқароларни қабул қилиш вақти: Ҳафтанинг душанба куни соат 9-00 дан 12-00 гача вилоят ҳокимлиги биноси фуқароларни қабул қилиш хонасида.

Жиззах вилояти хотин-қизлар қўмитасининг мажбурият ва вазифалари

Вилоятда хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, хотин-қизлар жамоат ташкилотлари фаолиятини ижтимоий-сиёсий ва хотин-қизларни эҳтиёжини тўлиқ таъминлаш ва ижтимоий-иқтисодий аҳволни яхшилаш, уларнинг оиладаги маънавий-ахлоқий муҳитини шакллантиришдаги аҳамиятини ошириш.

Хотин-қизларнинг нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолиятини ўрганиш ва уларнинг самарали иш фаолияти тажрибаларини алмашишга, хотин-қизларнинг ижтимоий ўрнини яхшилаш, оналик ва болаликни мухофаза қилиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, ҳуқуқий саводхонликни оширишга қаратилган тадбирларни амалга ошириш мақсадида нодавлат нотижорат ташкилотларини мувофиқлаштириш ва мониторингини олиб бориш.

Хотин-қизлар саломатлигини мухофаза қилиш, соғлом оилани  шакллантиришга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқариш ва тадбиқ этиш, хотин-қизлар ва оилавий спортни ривожлантиришга кўмаклашиш, соғлом турмуш тарзини тағиб этиш. Жойларда (оила, маҳаллаларда, иш жойларида) миллий-диний урф-одатларни тўғри тарғиб этиш ва риоя этишга қаратилган самарали фаолиятини ташкил этиш, хотин-қизларни конституцион ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва тадбиқ этиш, уларни ақлини заҳарлаб, турли хил экстремистик ва диверсион-террористик фаолиятга аралашиб қолишини олдини олиш.

Хотин-қизларни иш билан таъминлаш масалаларига, шунингдек, улар иш фаолиятини яхшилаш, айниқса қишлоқ жойлардаги ташкилотларда, муассасаларда, корхоналарда ижтимоий ҳимоя қилиш, ҳамда уларни тадбиркорлик фаолиятига жалб этишга қаратилган дастурларни тайёрлаш ва тадбиқ этиш.

Хотин-қизлар ўртасида турли хил жиноятлар, ўз жонига қасд қилиш ҳолатларини олдини олиш, аёллар ўртасида тадбиркорликни кенг ривожлантириш, уларга имтиёзли кредитлар беришда амалий ёрдам кўрсатиш, уларга янги иш ўринлари ташкил этиш, оналар ўлими, болалар ўлими, оталикни белгилаш холатларини камайтириш, хотин-қизларнинг тиббий, иқтисодий, ҳуқуқий, сиёсий билимларини ошириш, уларни ижтимоий сиёсий фаоллигини оширишдан иборат.

Мухторова Назира Абдусаттаровна ҳақида тўлиқ маълумот 

2018 йил 2 апрелдан Жиззах вилояти ҳокимининг ўринбосари.  1966 йил  Жиззах вилояти, Жиззах (ҳозирги Ш.Рашидов) туманида туғилган, миллати ўзбек, маълумоти олий. 1988 йил Тошкент Халқ хўжалиги институти (сиртқи)ни тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги Иқтисодчи. Оилали, 3 нафар фарзанди бор.

МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ:

1984-1984 йй. – Жиззах вилояти Пиллачилик бирлашмаси иқтисодчиси

1984-1987 йй. – Жиззах устки трикотаж фабрикаси ёшлар қўмитаси сектори мудири

1987-1990 йй. – Жиззах вилояти матлубот савдо уюшмаси иқтисодчиси

1990-1993 йй. –  Жиззах (ҳозирги Ш.Рашидов) тумани матлубот жамияти раиси ўринбосари

1993-1993 йй. – Жиззах вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги истиқболни белгилаш ва статистика қўмитаси

1-тоифали иқтисодчиси

1993-1997 йй. – Жиззах вилояти истиқболни белгилаш ва статистика бош бошқармаси 1-тоифали иқтисодчиси, етакчи мутахассиси, бош мутахассиси

1997-2001 йй. – Жиззах вилояти ҳокимлиги индустрияни ривожлантириш, истеъмол бозори мажмуи масалари бўйича котибият бош мутахассиси

2001-2002 йй. – Жиззах вилояти ҳокимлиги ижтимоий масалалари бўйича котибият мудири

2002-2005 йй. – Жиззах вилояти ҳудудий коммунал фойдаланиш бирлашмаси бошлиғи ўринбосари

2005-2009 йй. – Жиззах вилояти уй-жой мулкдорлари ширкатлари «Коммунал хизмат» уюшмаси раиси ўринбосари

2009-2017 йй. – Жиззах шаҳар ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси

2017-2018 йй. – Жиззах шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари

2018 й. – ҳ.в.   – Жиззах вилояти ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси вазифасини бажарувчи

mazhburiyat-vazifalari-va-u-ada-tli-malumot.doc [17,29 Kb] (юклаб олинди: 4)

Онлайн: mazhburiyat-vazifalari-va-u-ada-tli-malumot.doc

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар