Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Жиззахда спорт туризми ташкил этилди

Жиззахда спорт туризми ташкил этилди

25 май 2018 йил
189
0

Туризм ва спорт бу сўзлар бир бирига яқин тушунчалар ҳисобланади.

Юртимизда туризм ва спортга эътибор алохида чунки иккиси ҳам мамлакатни жаҳонга танитадиган энг асосий йўналиш ҳисобланади.

Туризм мамлакат чиройи ва маданий мероси ва тарихини намоён қилса, спорт эса ватан салоҳиятини намоён қилади.

Вилоятимизнинг диққатга сазовор тарихий қадамжоларидан бири бўлган Ғаллаорол туманида жойлашган Саъд Ибн Абу Ваққос зиёратгоҳидан бошланган "Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил” лойиҳаси ана шу мақсадларни кўзлаган.

Лойиҳани ташкил этишдан мақсад–Ёшлар туризими ва ички туризмни ривожлантириш, Ўзбекистонннинг бой маданий ва маънавий меросини асраб авайлаш, келажак авлодга яқиндан таништириш, қадимий қадамжолар, обида асори атиқалар тарихини ёшларга таништириш, ёшларни ватанпарварик руҳида тайёрлашдан иборат.

Саёҳат иштирокчиларининг кўпчилигини ижтимоий ҳимояга мухтож ҳамда кам таъминланган оилалар фарзандлари ташкил этиб, лойиҳа иштирокчилари дастлаб зиёротгоҳ тарихи билан яқиндан танишдилар ва зиёротгоҳда улар учун миллий анаъналаримиз ва урф одатларимизни акс эттирган миллий ўйинлар ва саҳна кўринишлари ижро этилди.

Лойиҳанинг кейинги манзили Илон ўтди дарасидаги машҳур Амир Темур дарвозасига бўлди. Жуда кўплаб тарихий шахслар ва жангларга гувоҳ бўлган Амир Темур дарвозаси ҳақида ёшларга тушунчалар берилди.

Иштирокчилар Жиззах шаҳридаги "Шароф Рашидов” ҳамда "Ҳамид Олимжон ва Зулфияхоним” музейларига ташриф уюштирди.

Халқимизнинг оташқалб фарзанди, мамлакатни оғир бир вазиятда тўғри бошқара олган инсон Шароф Рашидов ҳаёти ва ижод йўли билан, ёшларимиз музей экспонатлари ва фотусуратлар орқали яқиндан танишдилар.

Икки буюк сиймо муҳаббат ва вафо тимсоли бўлган "Ҳамид Олимжон ва Зулфияхоним” музейида бўлишган лойиха иштирокчилари ҳам Ҳамид Олимжон ва Зулфияхонимларнинг хаёт йўлларидан сўзловчи ноёб экспонатлар билан танишдилар.

Шаҳримиздаги Шароф Рашидов кўчаси бўйлаб ўтказилган "Ёшлар веламарофони” спорт мусобақаси ёшларга чинакам кайфият бағишлади. Марафонда ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши ходимлари ҳам иштирок этиб ёшлар билан бир сафда бўлишди.

- Лойиҳа менга ёқди ажойиб ташкил этилган. Бу лойиҳада туризм ҳам спорт ҳам бор. Дўстларим билан Саъд Ибн Абу Ваққос зиёратгоҳидаги ажойиб балиқлар ва у жойнинг тарихиҳақидаги ривоят ва ҳикояларни эшитиб ғурурландим ва фахрландим, бизнинг ота боболаримиз қандай буюк шахслар бўлганликларига яна бир бор амин бўлдим. Веломарафонҳам ажойиб ташкил қилинган,-дейди лойиҳа иштирокчиси Диёр Тошпўлатов.

Элдор Наврўзов

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар