Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Фоторепортаж: Жиззахда юксак маънавиятли авлод фестивалининг вилоят босқичи ўтказилди

Фоторепортаж: Жиззахда юксак маънавиятли авлод фестивалининг вилоят босқичи ўтказилди

23 май 2018 йил
162
0

Республика маънавият ва маърифат маркази  вилоят бўлими ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши ташаббуси билан ташкил этилган тадбир Жиззах политехника институтида бўлиб ўтди.

“Юксак маънавиятли авлод” фестивалини ўтказишдан  мақсад– Ватанимиз мустақиллигининг маънавий асосларини мустаҳкамлаш, миллий қадриятларимиз, анъана ва урф-одатларимизни асраб-авайлаш, халқимиз, айниқса, ёш авлод қалби, онгига она юртга муҳаббат, истиқлолга садоқат туйғуларни чуқур сингдиришдан иборат.

Фестивалда “Бадиий ижод”, “Мустақиллик тарихи билимдони”, “Ўз асарида миллийликни аск эттирган рассом”, “Ўз асарида миллийликни акс эттирган дизайнер”, “Ватан куйчиси”, “Юксак маънавиятли авлод”, “Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти асарлари билимдони”, “Энг иқтидорли ҳунарманд” йўналишларида  14 ёшдан 25 ёшгача бўлган иқтидорли ёшлар иштирок этди.

–Фестивалда биринчи марта иштирок этишим,–деди Дўстлик қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежининг 1-босқич талабаси Озода Маматова. – Амалий санъат йўналишида ижод қиламан. Бугунги танлов ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, уларнинг иқтидори ва истеъдодларини намоён қилишлари учун барча имкониятларни яратиб беради. Айниқса  устозлар ва  ҳамкор ташкилотларнинг қўллаб-қувватлаши биз ёшларни янада юксак марраларга интилишимизга замин яратади, куч-қувват беради.

Ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган фестивал ёшлар ўртасида миллий ва дунёвий тафаккурни уйғунлаштириш, уларнинг дунёқараши ва фикрлаш доирасини янада кенгайтириш, маънавий баркамол шахс бўлиб, жамиятда ўз ўрнини топишларида, ўзлари қизиққан соҳанинг етук мутахассислари бўлиб хизмат қилишида муҳим аҳамият касб этади. Шунингдек фестивалнинг фаол иштирокчиларининг ижодий ишлари Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан тўплам сифатида нашр этилади ҳамда уларнинг шахсий кўргазмаларини ташкил этишда кўмаклашади.

Фестивалда ғолиб бўлган 24 нафар иштирокчига ҳамкорларнинг диплом ва эсдалик совғалари  топширилди.  

     Шаҳноза Юлдашева

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар