Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Форишлик илғор пиллакорлар

Форишлик илғор пиллакорлар

28 май 2018 йил
176
0

«Учма» маҳалласининг Боломон қишлоғида илғор пиллакорлар ҳақида сўз кетса Умсун Рустамова, Насиба Бобомуродова, Зуҳро Яшузоқова, Зайнаб Эргашева, Шоҳиста Эгиликоваларнинг номи биринчилар қаторида тилга олинади.

Бу пиллачилик звеноларида бу йил ҳам бир қутидан ипак қурти парваришланяпти. Звено аъзолари жорий йилда ҳар қутидан 70-80 килограммдан сифатли «кумуш тола» етиштириш юзасидан Жиззах шаҳридаги пиллани қайта ишловчи «SILKEXPERT PROCESSING» масъулияти чекланган жамият билан шартнома имзолашган.

Айни кунларда пиллачилик звеноси аъзолари етиштирилган ҳосилни хирмонга топширишга ҳозирлик кўрмоқдалар. Бу йил пилла боқувчиларга бир қатор имтиёзлар ва имкониятлар яратилган. Ҳукуматимиз томонидан тасдиқланган рўйхат бўйича уй шароитида пилла етиштириш билан шуғулланувчи касаначилар жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тўлашдан озод этилган.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар