Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Жиззахда вилоят ҳокими ўринбосари билан матбуот анжумани ўтказилди

Жиззахда вилоят ҳокими ўринбосари билан матбуот анжумани ўтказилди

29 май 2018 йил
169
0

Жиззах вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати томонидан вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Рустам Холматов иштирокида "Қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантиришнинг долзарб масалалари ҳамда истиқболдаги режалар” мавзусида оммавий ахборот воситалари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди.

Анжуманда Рустам Холматов сўзга чиқиб, вилоятда қишлоқ хўжалиги соҳасида жорий йилда амалга оширилган кенг кўламли ислоҳолар ва келгусидаги режалар хусусида гапирди. Айниқса Президентимизнинг вилоятимизгақилган ташрифи чоғида соҳада йўл қўйилаётган камчиликлар, бу борадаги вазифаларни аниқ белгилаб берганлигини таъкидлаб ўтди.

Ўтган 2017 йилда қишлоқ ва сув хўжалиги комплекси бўйича 162 млрд.сўм бўлган 700 та лойиҳалар ишга туширилди ва жами 2377 та янги иш ўринлари яратилди. Хусусан, қишлоқхўжалигини диверсификация қилиш бўйича вилоятнинг жами ер майдони 2118 минг гектар бўлиб, унинг 481 минг гектари экин ер майдонлари, 18,5 минг гектари кўп йиллик дарахтзорлар, 743 минг гектари яйловлар, қолган қисми бўз ва бошқа ерлардан иборат.

Йиғилишда таъкидландики, вилоятда йиллар давомида 217 минг гектар лалми майдонларнинг 141 минг гектаридан самарали фойдаланилмаган. Бундай лалми ерлар, Ғаллаорол, Зомин, Бахмал, Янгиобод, Фориш, Шароф Рашидов туманларидаги ер майдонларида ташкил этилса мақсадга мувофиқ бўлади.

Матбуот анжумани сўнгида Рустам Холматов кўрилган масалалар юзасидан оммавий ахборот воситалари вакилларининг саволларига жавоб қайтарди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар