Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Зарбдорда сессия ўтказилди

Зарбдорда сессия ўтказилди

28 апрель 2018 йил
347
0

Халқ депутатлари Зарбдор туман Кенгашининг 34 сессияси бўлиб ўтди.

Сессияда қайд этилганидек, олиб борилган ўрганишлар давомида 309 та хонадон вакиллари билан мулоқот ўтказилиб, мулоқотлар давомида 1423 нафар фуқароқамраб олинган. Жами 40 та ижтимоий соҳа объекти кўздан кечирилган бўлса, 18 та МФЙнинг фаолияти ўрганиб чиқилган.

Депутатларнинг фуқаролар билан бўлган мулоқоти давомида 7 та йўналишда 178 та масала кўтарилган бўлса, ушбу масалаларнинг аксарияти жойида ижобий ҳал этилди.

Ўрганишлар давомида соғлиқни сақлаш соҳасига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Сессияда Зарбдор туман тиббёт бирлашмаси бошлиғи Шерали Абдуллаевнингҳисоботи тингланди.

Сессияда сўз олганлар томонидан ушбу масалаларнинг ижобий ечимига доир фикр мулоҳазалар билдирилди.

Шунингдек, сессияда касб ҳунар коллежлари, умумтаълим мактаблари ва мактабгача таълим муассасалари фаолиятига хам танқидий баҳо берилди. Туманда 4 та коллеж, 30 та мактаб, 13 та мактабгача таълим муассасалари мавжуд.

Сессияда тумандаги мактабгача таълим ёшидаги болаларни тўлиқ қамраб олиш учун умумий сиғими 6437 нафар болага мўлжалланган қўшимча 12 та янги МТМга эҳтиёж борлиги таъкидлаб ўтилди.

Парламент вакиллари томонидан ўрганишлар давомида коммунал соҳадаги муносабатлар, аҳолининг эътирозига сабаб бўлаётган ичимлик суви, ички йўллардаги носозликлар, электр энергияси ва газ таъминотидаги бесабаб узилишлар, ободонлаштириш, ижтимоий нафақаларни тайинлашдаги мураккабликлар ва иш билан таъминланиш масалаларида қатор камчиликлар ва оқсоқликлар борлиги аниқланган.

Мазкур муаммоларни бартараф қилиш юзасидан ташкилот ва муассаса раҳбарларига тегишли таклиф ва кўрсатмалар берилди.

 Улуғбек Мустафаев,

ЎзМТДП вилоят

Кенгаши матбуот котиби

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар