Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Зарбдорда депутат ўрганиши натижасида дарсда 727 нафар ўқувчидан 43 нафари иштирок этмаётганлиги аниқланди: Муаммо транспорт

Зарбдорда депутат ўрганиши натижасида дарсда 727 нафар ўқувчидан 43 нафари иштирок этмаётганлиги аниқланди: Муаммо транспорт

18 май 2018 йил
126
0

Ўзбекистон "Миллий тикланиш” демократик партияси Зарбдор туман Кенгаши ва депутатлик гуруҳи томонидан "Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ваҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг ижроси юзасидан тегишли ташкилотлар фаолияти ўрганилди.

Мазкур қонун ижроси юзасидан таълим муассалари фаолияти ҳам таҳлил қилинди. Шу аснода Зарбдор маиший хизмат касб-ҳунар коллежида ўтказилган рейдларда ўқувчиларнинг умумий давомати ўрганилди. Унга кўра жами 727 нафар ўқувчидан 684 нафари дарслардақатнашаётганлиги, қолган 43 нафари эса дарс жараёнларида умуман иштирок этмаётганлиги аниқланди. Мониторинг кунида ўқувчи ёшларнинг дарсларда иштироки ва давомати аҳволи ўрганилганда - кечикиб ва дарсларда мунтазам иштирок эта олмаётган ўқувчиларнинг аксарияти "Тараққиёт” ҚФЙда истиқомат қилиши маълум бўлди. Туманнинг чекка ҳудудидан коллежгача бўлган масофа бир мунча олис бўлганлиги сабабли транспорт қатнови билан боғлиқ кўплаб муаммолар борлиги, бу эса ўқувчиларнинг дарсларга ўз вақтида етиб келаолмаслиги, ёки умуман коллежга келмаслигига асосий сабаблардан бўлиб қолмоқда.

Ўрганишлар давомида Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Зарбдор туман кенгаши, халқ таълими бўлими ва вояга етмаганлар ишлари бўйича туман ҳудудий идоралараро комиссияси ходимлари ҳамда бошқа мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда тунги рейдлар ўтказилиб, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 1882-моддаси кўра 3 та "Вояга етмаган шахсларни кўнгил очар (дам олиш) жойларида бўлишига йўл қўйиш” ҳамда кодексининг 47-моддасида кўзда тутилган 4 та "Болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик” ҳолатлари аниқланди.

Бугунги кунда Зарбдор туманида профилактик ҳисобда турган вояга етмаганлар - 12 нафарни, профилактик ҳисобда турган фарзанд тарбиясига салбий таъсир кўрсатувчи ота-оналар 6 нафарни ташкил қилади.

Фаина Гилязитдинова,

халқ депутатлари Зарбдор

туман Кенгаши депутати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар