» » Жиззахда вакант лавозимларга ҳужжат топширган номзодлар учун давра суҳбати ташкил этилди

Жиззахда вакант лавозимларга ҳужжат топширган номзодлар учун давра суҳбати ташкил этилди

25 январь 2023 г 345 Комментарии: 0

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Жиззах вилояти филиали томонидан Ёшлар ишлари агентлиги тизимидаги вакант лавозимларга ҳужжат топширган номзодлар учун давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда маърузачилар томонидан Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 8 августдаги “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 декабрдаги "Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-269-сон Фармони мазмун-моҳияти тушунтирилиб, танлов иштирокчилари томонидан келгусида эътибор қаратиш лозим бўлган масалалар муҳокама этилди.

Бундан ташқари мулоқот давомида иштирокчиларнинг вилоятда ўтказилаётган танловлар бўйича муаммолари ўрганилиб, улар бўйича берилган саволларга жавоблар берилди.

Тадбирдан сўнг танлов иштирокчилари ўртасида белгиланган тартибда тест синови ўтказилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!