» » Жиззахда 4 та АЁҚШда сифатсиз бензин сотилгани ва нарх асоссиз оширилгани учун чекловлар ўрнатилди

Жиззахда 4 та АЁҚШда сифатсиз бензин сотилгани ва нарх асоссиз оширилгани учун чекловлар ўрнатилди

25 январь 2023 г 2 146 Комментарии: 0

Ўзбекистон бўйича 109 та тадбиркорлик субъектига тегишли хусусий АЁҚШ бир қатор қоидабузарликка йўл қўйган - нархни асоссиз равишда ошириш, камомадга йўл қўйиш, сифатсиз маҳсулот тарқатиш, кам қуйиш ва бошқа ҳолатлар, - деб хабар берди Энергетика вазирлиги.

Уларнинг сони Андижон вилоятида 4 та, Бухоро вилоятида 8 та, Жиззах вилоятида 4 та, Қашқадарё вилоятида 19 та, Қорақалпоғистон Республикасида 5 та, Сурхондарё вилоятида 1 та, Тошкент вилоятида 5 та, Тошкент шаҳрида 7 та, Фарғона вилоятида 22 та ҳамда Хоразм вилоятида 4 тани ташкил қилади.

Мисол учун, Андижон вилояти, Избоскан туманида жойлашган "Ravon oil texservis" корхонасига қарашли шохобчада Фи-80 русумли бензин нархи ошириб сотилаётгани (7000 сўм) аниқланган.

Қўрғонтепа туманида жойлашган "Buyuk kurgon" корхонасига қарашли шохобчада Аи-92 русумли бензиннинг сифати бузилгани, Хўжаобод туманида жойлашган "vodiy trans oil" корхонасига қарашли шохобчада АИ-80 русумли бензин нархи ошириб сотилаётгани (7000 сўм) ва Аи-92 русумли бензин сифати бузилгани аниқланган.

Хоразм вилояти Боғот туманида жойлашган Shirin хусусий корхонасига қарашли шохобчада Аи-92 (5001 литр) русумли бензин сифатсиз экани, Тупроққальа туманидаги "Avtogaz Muqaddas" корхонасига қарашли шохобчада Аи-80 русумли бензинни кам қуйиш ҳолати аниқланган.

"Мазкур тадбиркорлик субъектларига аниқланган камчиликларни бартараф этгунга қадар биржа савдолари орқали Аи-80 русумли бензин харид қилишга чекловлар ўрнатилди ва назоратга олинди. Қонун бузилиш ҳолатларига ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан ҳуқуқий баҳо берилмоқда", дейилади хабарда.

Энергетика вазирлигининг таъкидлашича, бензин етарли миқдорда биржа савдоларига чиқарилмоқда. Хусусан, ой бошидан ҳар куни ўртача 7137 тонна бензин биржа савдолари орқали сотувга қўйилган. Шунингдек, "Ўзбекнефтгаз" АЖга қарашли барча автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларида (АЁҚШ) Аи-80 маркали бензиннинг 1 литри 5700 сўмдан сотилмоқда.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!