» » Жиззах шаҳрида вилоят ҳокими Эргаш Салиевнинг навбатдаги аҳоли билан оммавий қабули ўтказилди

Жиззах шаҳрида вилоят ҳокими Эргаш Салиевнинг навбатдаги аҳоли билан оммавий қабули ўтказилди

30 январь 2023 г 578 Комментарии: 0

Жиззах шаҳридаги Давлат хизматлари марказида вилоят ҳокими Эргаш Салиевнинг навбатдаги аҳоли билан оммавий қабули ўтказилди.

Оммавий қабул аввалида вилоят ҳокими Эргаш Салиев Жиззах шаҳрида 2022 йилда амалга оширилган ва 2023 йилда амалга ошириладиган қурилиш –ободонлаштириш ишлари хусусида тўхталиб ўтди.

Жиззах шаҳрида 2022 йилда 3 та Дастурлар доирасида жами 287,3 млрд сўмлик қурилиш – таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

Хусусан, Инвестиция Дастурига асосан 23 та объектда 261 млрд сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари бажарилиб, 15 та объектлар фойдаланишга топширилди.

“Обод маҳалла” дастури асосида “Оққўрғонлик”, “Амир Темур” ва “Тинчлик” маҳаллаларига барча манбалар ҳисобидан 22,1 млрд сўмма ҳисобига ишлар амалга оширилди.

Вазирлар Маҳкамасининг 635 – сонли қарорига асосан ичимлик суви, электр энергия, ички йўллар ва бошқа инфратузилма объектлари билан боғлиқ долзарб масалаларни ҳал этиш учун шаҳарга барча манбалар ҳисобидан 3,3 млрд сўм маблағ ажратилди.

Жиззах шаҳрида 2023 йилда 3 та Дастурлар доирасида жами 338 млрд сўмлик қурилиш – таъмирлаш ишлари амалга оширилиши кўзда тутилган.

Жумаладан, Инвестиция Дастурига асосан 15 та объект учун жами 215,4 млрд сўм маблағ ажратилган.

Президентимизнинг ПҚ – 408 – сонли қарорига асосан шаҳардаги 22 та объектлар учун 120,4 млрд сўм маблағлик ишлар юбажарилиши кўзда тутилган.

Вилоят ҳокими мазкур ишларни жойида ҳақиқатдан амалга оширилиши юзасидан мутасаддилардан изоҳни сўради.

Оммавий қабулда аҳолининг ҳар қандай мурожаати тегишли тартибда ўрганиб чиқилиши ва тегишли тартибда ечим топиши учун 13 та гуруҳлар ташкил этилиб, вилоят ҳокими ҳар битта гуруҳга шахсан борди ва 87 нафар фуқаронинг 124 та масалалардан иборат мурожаатлари тингланди.
Мурожаатларнинг барчаси тегишли тартибда қайд этилиб, масъул ташкилотларга масалаларни ҳал этиш бўйича вилоят ҳокими томонидан кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!