» » Жиззах бўйича ялпи ҳудудий маҳсулот ўтган тўққиз ойда 4,1%га ўсди

Жиззах бўйича ялпи ҳудудий маҳсулот ўтган тўққиз ойда 4,1%га ўсди

29 октябрь 2018 г 4 054 Комментарии: 0

Дастлабки маълумотларга кўра, 2018 йилнинг январь-сентябрида Жиззах вилояти бўйича ялпи ҳудудий маҳсулот (кейинги ўринларда ЯҲМ) ҳажми жорий нархларда 5356,7млрд. сўмни ташкил этди ва 2017 йилга нисбатан 4,1%га ўсди.

2018 йил январь-сентябрь ойлари якуни бўйича аҳоли жон бошига ЯҲМ 4012,8минг сўмни ташкил этди ва бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 2,1%га ошди.

Ўзбекистон Республикаси бўйича ЯИМни шакллантиришда Жиззах вилоятининг қўшган ҳиссаси 2,2%ни ташкил этди.

Ҳудуд иқтисодиётнинг асосий тармоқларида кузатилган ўсиш суръатлари ЯҲМ ўсишида асосий омил бўлиб хизмат қилди.
Жумладан, қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги тармоғининг ўсиш суръати –101,8%, (ЯҲМ таркибидаги улуши-37,0%) қурилиш – 107,3% (9,0%), савдо, яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар – 112,8% (11,1%), ташиш ва сақлаш, ахборот ва алоқа – 107,0% (6,8%), хизмат кўрсатувчи бошқа тармоқлар – 104,9% (21,8%) ва саноат – 97,6% (14,3%) ни ташкил этди.

Ҳудуд иқтисодиётининг барча тармоқларида яратилган ялпи қўшилган қиймат (ЯҚҚ) хажми умумий ЯҲМнинг95,3%ини, маҳсулотларга соф солиқлар эса, 4,7%ини ташкил этди.

Қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги ЯҲМнинг тармоқлар бўйича таркибидаги улуши 1,6% пунктга ошди ва ҳисобот йилида 35,2%ни ташкил этди. Саноат (қурилишни қўшган ҳолда) тармоғининг улуши 0,1% пунктга ошди ва 22,2%ни ташкил этди. Хизматлар соҳасининг ЯҲМ таркибидаги улуши 2018 йил январь-сентябрь 37,9%ни ташкил этди ва 2017 йилниг шу даврида (40,2%) билан таққосланганда 2,3% пунктга камайди.

Жумладан, савдо, яшаш ва овқатланиш бўйича хизматларнинг ЯҲМ тармоқлари таркибидаги улуши 2017 йил январь–сентябрдаги 10,7%дан 2018 йил январь–сентябрда 11,1%га ошди, ташиш ва сақлаш, ахборот ва алоқа–6,8%ни (2017 йил январь–сентябрда8,0%), хизмат кўрсатувчи бошқа тармоқлар–21,8%ни (2017 йил январь–сентябрда23,2%) ташкил этди.

Жиззах вилояти статистика бошқармаси

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!