Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Тиббий таълим йўналишида 10 та муҳим ўзгариш нималардан иборат?
28 февраль 2023 г 591 Комментарии: 0
Сўнгги йилларда юртимизда тиббиёт йўналишида илғор таълим стандартлари асосида юқори билимга эга мутахассислар тайёрлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Соғлиқни сақлаш вазирлиги бошқарма бошлиғи Ўктам Исмаилов тиббий таълим соҳасида юз берган 10 та энг муҳим ўзгариш ҳақида маълумот берди:
Энг аввало, олий тиббий таълим муассасалари сони 11 тага етди.
Тошкент тиббиёт академиясининг Термиз филиали, Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти (ФЖСТИ) ва Қорақалпоқ тиббиёт институтлари ташкил этилди.
Тошкент, Сирдарё, Жиззах Навоий, Қашқадарё ва Наманган вилоятлари олий таълим муассасаларида 6 та тиббиёт факультети очилди.
Бухоро шаҳрида замонавий қулайликларга эга тиббиёт кампуси бунёд этилди.
Бухоро давлат тиббиёт институтида Туркиянинг соғлиқ билимлари университети билан ҳамкорликда Туркия тиббиёт факультети, Тошкент шаҳрида Н.И. Пирогов номидаги Россия тиббиёт университетининг филиали ва Жиззах шаҳрида Қозон федерал университети филиали ташкил этилди.
Россия, Корея, Германия, Туркия, Ҳиндистон, Италия, Хитой, Польша, Беларусь, Украина каби қатор давлатларининг 22 та университети билан 12 та бакалавриат таълим йўналиши, 10 та магистратура ва 8 та клиник ординатура мутахассисликлари бўйича халқаро қўшма таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрлаш тизими йўлга қўйилди.
Бакалавриатда 4 та янги таълим йўналиши очилиб, қабул квотаси 2,4 баробар, магистратурада очилган 14 та янги мутахассиcлик ҳисобига квоталар 3 баробар, клиник ординатурадаги 6 та янги мутахассислик ҳисобига эса квоталар сони 2 баробарга оширилди.
Интернатура жорий этилиб, 19 та йўналишда йилига 500 нафар тор соҳа мутахассиси тайёрланмоқда.
Ўқув режаларидаги номутахассис фанлар улуши 2 баробарга қисқартирилди.
Хориждан 350 нафар профессор-ўқитувчи ўқув жараёнига жалб қилинди. Натижада илмий салоҳият 32 фоиздан 46 фоизга ошди.
6 минг нафар битирувчи курс талабаларини жалб қилган ҳолда, оилавий шифокорлар вакансияси 80 фоизга, тор мутахассислар эса вакансияси 50 фоизга қисқарди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!