» » Зарбдордаги 1-мактабда “Тўғри касб танлаш муваффақият калити” шиори остида касблар фестивали бўлиб ўтди

Зарбдордаги 1-мактабда “Тўғри касб танлаш муваффақият калити” шиори остида касблар фестивали бўлиб ўтди

01 март 2023 г 605 Комментарии: 0

Фестивалда туман ҳокими З.Рузиев, туман ИИБ бошлиғи Ё.Акабоев, нуронийлар жамғармаси раиси А.Азимов, вилоят халқ таълими шўба раҳбари М.Риқсиева барча мактаб директорлари ва амалиётчи психологлари иштирок этди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев иштирокидаги ижтимоий соҳаларга масъул раҳбарлар билан учрашувда 2023 йилдан бошлаб, ўқувчиларни иккита хорижий тил ва битта касбга ўргатиш Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг энг устувор вазифаси бўлиши таъкидланганди.

Юртбошимиз “Мактабдан касб ва тилни билиб чиққан бола жамиятимизнинг катта ютуғи, билмагани муаммо” – дея таъкидланганди

Мактабда ички имкониятлардан фойдаланиб ҳозирда ўқувчиларга 15 хил касбни ўргатиш учун шарт-шароитлар яратилди. Жумладан:

  • деҳқончилик (донли экинлар етиштириш);
  • деҳқончилик (картошка етиштириш);
  • қуёнчилик;
  • кўкаламзорлаштириш;
  • паррандачилик;
  • тикувчилик;
  • парда тикувчи;
  • қандолатчи;
  • миллий таомлар ошпази;
  • електр пайвандчи;
  • чилангар;
  • компютерларга техник хизмат кўрсатувчи;
  • wеб контент админстратори;
  • мобил телефон таъмирлаш;
  • эркаклар сартароши каби касблар йўлга қўйилган.

Фестивал давомида шеъриятимиз маликаси шоира Зулфия таваллудига бағишланган дастур тадбирга байрамона кайфият бағишлади.


скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!