» » Зоминдаги 120 ўринли 70-мактабнинг муаммоларига ечим топилмоқда

Зоминдаги 120 ўринли 70-мактабнинг муаммоларига ечим топилмоқда

03 март 2023 г 421 Комментарии: 0

Жиззах вилоят солиқ бошқармаси бошлиғи, 4-сектор раҳбари Зомин туманига қарашли "Тўрттом" маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 70-мактабдаги муаммоларни жойига бориб ўрганди.

Сектор раҳбари мактаб жамоаси билан бўлиб ўтган суҳбатда мактабда кўмир омборхонаси йўқдиги, кутубхона барпо етиш, спорт залини таъмирлашдаги муаммоларга аҳамият қаратди.

Яқин кунларда 4-сектор раҳбарининг кўмаги билан мактаб кутибхонаси таъмирланиб, кўмир омборхонаси ҳам барпо этилади.

Сектор раҳбари масъулларга мактабдаги барча муаммоларни аниқлаш унга ечим топиш юзасидан кўрсатмалар берди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!