Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахдаги 206 та маҳалла фуқаролар йиғинларига 50 номдаги 10 мингдан ортиқ нодир китоблар тўплами ажратилди
07 март 2023 г 401 Комментарии: 0
Азалдан юртимизда китоб қадрланган. Ҳар бир оилада шахсий кутубхона бўлган. У хонадонларнинг тўридаги токчалардан жой олган. Чунки китоб ақлни чархлайдиган, инсонни маънавий камолот сари етаклайдиган бебаҳо воситалардан бири ҳисобланади.
Азалдан юртимизда китоб қадрланган. Ҳар бир оилада шахсий кутубхона бўлган. Бугунги кунда ҳам аҳоли, айниқса, ёшларда китобга қизиқиш, мутолаа маданиятини юксалтириш тобора муҳим аҳамият касб этмоқда. Давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 20 декабрдаги Олий Мажлис ва халқимизга йўллаган Мурожаатномасида ҳам ҳар бир маҳаллада кутубхона ташкил этиш кераклиги таъкидланган эди. Шу мақсадда Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фонди томонидан “Ҳар бир маҳаллага китоб” лойиҳаси ташкил этилди.
Лойиҳа доирасида фонд томонидан Жиззах вилоятидаги 206 та маҳалла фуқаролар йиғинларига 50 номдаги 10 мингдан ортиқ нодир китоблар тўплами ажратилди. Ушбу китоблар карвони Навоий вилоятига ҳам етиб келди. Ҳозирда “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Жиззах вилояти бошқаруви томонидан етиб келган китобларни маҳаллаларга топшириш маросимлари бўлиб ўтмоқда.
– Китоблар ҳеч қачон ўз ўрнини йўқотмайдиган буюк куч бўлиб, маҳаллаларга топширилган китоблар ҳар бир маҳалланинг мўъжазгина кутубхонасидан ўрин олади, ундан аҳоли кенг фойдаланади. Зеро, бу адабиётлар бугун халқнинг маънавияти юксалиши учун энг зарур манбадир, – дейди “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Жиззах вилояти бошқарув раиси Абдумажид Саттаров. –Вилоятдаги маҳаллаларга етказилган китоблар тўплами, ҳар бир маҳаллада ўз кутубхонасини ташкил қилиш, аҳолини китобга бўлган қизиқишини орттириш, маҳалла аҳлининг бўш вақтини мазмунли ўтказиш ва маҳаллаларнинг маънавий хазинасини янада бойитишга хизмат қилади.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!