» » Жиззахда 100 ёшдан ошган онахонлар холидан хабар олиниб, байрам билан қутланди

Жиззахда 100 ёшдан ошган онахонлар холидан хабар олиниб, байрам билан қутланди

07 март 2023 г 578 Комментарии: 0

8-март Халқаро хотин-қизлар куни.

Бу байрам бутун дунёда кенг миқёсида нишонланади. Мамлакатимизда ҳам ҳар йили аёлларга эътибор ва эътирофларни баҳорнинг илк кунларидан бера бошлаймиз. Уларни гулга, баҳорга ва шу каби гўзалликка қиёслаймиз. Сабаби, улар гўзал бўлиш билан бирга кучли ирода соҳибалари ҳамдир.

Бу ирода соҳибаларига мисол қилиб, Ш.Рашидов тумани “Эскитошкентлик” маҳалласида яшовчи фронт ортида хизмат қилган 101 ёшли Жўраева Ўғилой онани мисол келтириш мумкин. Байрам муносабати билан Жиззах вилоят ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Назира Мухторова ҳамда бир қатор ташкилот вакиллари онахоннинг хонадонида бўлди ва байрам билан табриклади.

Шу билан бирга Жиззах шаҳридаги Талпийева Вера опанинг ҳам хонадонида бўлиб, уни ҳам байрам билаб табриклаб қўйишди. Вера Талпийева салкам 100 ёшни қаршилаган бўлсада, аммо епчилликда ёшларни йўлда қолдириши кўриниб турарди.

Энг муҳими уларнинг кўнгилларини шод қилиш, қалбларига баҳорий кайфият улашишдир.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!