» » Ишчи гуруҳининг Жиззах вилоятида ўрганиш ишлари давом этмоқда

Ишчи гуруҳининг Жиззах вилоятида ўрганиш ишлари давом этмоқда

09 март 2023 г 467 Комментарии: 0

ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати бошлиғи, полковник Бахтиёр Бердиалиев Шароф Рашидов тумани Тоқчилик маҳалласи ҳудудида жойлашган туманлараро тиббий ҳушёрхона фаолиятини кўздан кечирди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг шу йил 16 майдаги “Аҳолига наркологик ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори асосида ташкил этилган мазкур ҳушёрхона жами 7 та хонадан иборат бўлиб, беморлар учун 20 та ўрин ажратилган. Хавфсизликни таъминлаш мақсадида ўрнатилган 13 та кузатув камераси бевосита туман ички ишлар бўлими навбатчилик қисмига интеграция қилинган.
Ҳозирги кунда муассаса фаолияти тўлиқ йўлга қўйилган бўлиб, Шароф Рашидов, Жиззах шаҳар, Ғаллаорол ва Бахмал туманларига хизмат кўрсатмоқда.
Жараёнларда аниқланган камчиликларни бартараф қилиш юзасидан мутасаддиларга тегишли кўрсатма ва топшириқар берилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!