» » Жиззахда "Йўлкўкалам" УК кўчат заҳирасини яратишда самарали ишларни амалга оширмоқда

Жиззахда "Йўлкўкалам" УК кўчат заҳирасини яратишда самарали ишларни амалга оширмоқда

10 март 2023 г 388 Комментарии: 0

Мамлакатимиз бўйлаб қизғин руҳда ташкил этилаётган "Яшил макон" умуммиллий лойиҳасини амалга оширишда кўчатхоналар алоҳида аҳамиятга эга.

Бу борада Жиззах вилояти "Йўлкўкалам" УК кўчат заҳирасини яратишда кўзга кўринарли ишларни амалга оширмоқда.

Корхонанинг Ғаллаорол туманининг "Тоза уруғ" ҚФЙ ҳудудида жойлашган манзарали кўчатларни етиштириш бўйича кўчатхонасида айни кунда 25 турдан ортиқ дарахтлар ниҳоллари етиштирилмоқда. 10 гектар майдонда жойлашган кўчатхонада айни кунда манзарали дарахтарни уруғидан экиш ишлари амалга оширилмоқда.

Кўчатхона миришкорлари қора қарағай, япон беҳиси, Пенсилвания шумтоли каби манзарали дарахт кўчатларини "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси учун ҳудудларга етказиб бермоқда.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!