» » Пахтакор туманида 81 250 туп "Павловния" кўчатлари экилди

Пахтакор туманида 81 250 туп "Павловния" кўчатлари экилди

11 март 2023 г 327 Комментарии: 0

Пахтакор тумани Наврўз қишлоқ хўжалиги ҳудудий уюшмасида "Silver leafe" ҚК МЧЖ Пахта ғаллачилик кластери томонидан 130 гектар хўжалик ерга боғ ташкил этилди.Бу ерга 81 250 туп "Павловния" кўчатлари ҳашар йўли билан экилмоқда. Боғда 100 дан ортиқ янги иш ўринлар яратилиши режалаштирилган.

Танаси чинор, бўйи теракка қиёсланадиган павловния дарахтининг ҳар бир қисми бирон соҳада фойдаланилади.

У гуллаганда асаларилар учун асал манбаи. Гулидан косметика саноатида кенг фойдаланилиб, ифоридан атир олинади. Япроқлари жазирамадан соя-салқин беради, қуриган барглари чорва молларига тўйимли озуқа ҳисобланади. Дарахт барги ҳамда шох-шаббаларидан тўпланган чиқиндидан кўп миқдорда биоёқилғи ҳам олиш мумкин. Павловния ўсиб-улғайганда танасидан мустаҳкам ва сифатли ёғоч олинади.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!