Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Арнасойда давлат дастурининг аҳамияти кенг жамоатчиликка етказилди
14 март 2023 г 456 Комментарии: 0
2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида Арнасой тумани Бўстон МФЙда кенг жамоатчилик ўртасида йиғилиш ўтказилди.
Очиқ мулоқот тарзда ўтган йиғилишда, Халқ депутатлари туман кенгаши депутатлари ҳамда туман фаоллари ва ёшлар иштирок этди.
Мазкур Фармоннинг ҳар бир бандида таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт, ижтимоий ҳимоя, ёшлар сиёсати ва хотин-қизлар масалаларига оид соғлом турмуш тарзини шакллантириш борасида аниқ белгиланган вазифалар борасида тушунчалар берилди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!