» » Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулотда ва Мухтор элчиси жаноб Маниш Прабҳат Жиззах вилоятига ташриф буюрди

Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулотда ва Мухтор элчиси жаноб Маниш Прабҳат Жиззах вилоятига ташриф буюрди

17 март 2023 г 481 Комментарии: 0

Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулотда ва Мухтор элчиси жаноб Маниш Прабҳат, элчи маслаҳатчиси жаноб Ариф Саеед ва Тошкент шаҳридаги “IT парк” технологияси соҳасида маслаҳатчи Партасарти иштирокидаги делегация аъзоларини вилоят ҳокими Эргаш Салиев қабул қилди.

Вилоят ҳокими Эргаш Салиев музокаралар давомида вилоятнинг иқтисодий-ижтимоий ва инвестиция салоҳияти ҳамда ҳудудларда амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари бўйича тушунчалар бериб, вилоятнинг асосий драйвер соҳалари бўлган автомобилсозлик, текстил, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги, туризм соҳасида инвестиция лойиҳаларни амалга оширишда келгусида ҳамкорлик қилиш таклифини берди.
Ўз ўрнида элчи жаноб Маниш Прабҳат ҳам Жиззах вилоятини бугунги салоҳияти ҳақида тўхталиб ўтар экан, икки томонлама амалга ошириладиган ишларни истиқболли деб баҳолади.
Делегация аъзолари IT Park Жиззах вилояти филиали ҳамда вилоят ҳокимлиги Анжуманлар саройи билан яқиндан танишишди.
“IT парк” марказига ташриф даомида марказ фаолияти билан яқиндан танишишди ва марказда фаолият олиб бораётган ўқитувчилар ва IT соҳасида таълим олаётган бир қатор ёшлар билан учрашиб, суҳбатлашилди.
Суҳбат давомида элчи жаноблари Маниш Прабҳат ушбу марказ очилиши тадбирида иштирок этганлигини мамнуният билан эслаб, ҳозирда ушбу соҳа вилоятда жадал ривожланаётганлигини ва келгусида соҳани янада ривожлантириш бўйича ҳар қандай амалий ёрдамга тайёрлигини билдирди.
Ташриф давомида делегация аъзолари вилоятда жорий йилнинг 16-17 март кунлари ўтказилаётган саноат ярмаркасига бориб, маҳаллий ва республика ҳудудларидан келган саноат корхоналар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар билан танишди.
Хусусан, “ADM JIZZAX” МЧЖ корхонасида ишлаб чиқарилаётган автомобиллар, "JIZZAKH TEXTILE" МЧЖ корхонаси томонидан ишлаб чиқарилаётган ип-калава ва мотолар, "Arnasoy Gold Teks" МЧЖ корхонаси томонидан ишлаб чиқарилаётган трикотаж маҳсулотлари ва бир қатор корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотларни кўздан кечиришди.
Шунингдек, вилоят ҳокими Э.Салиев меҳмонларни Жиззах шаҳридаги "Sambhram" университети ҳамда Қозон Федерал университетининг филиали фаолияти билан таништирди ва профессор ўқитувчилар билан учрашув ўтказилди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!