» » Фориш туманида атоқли давлат ва жамоат арбобига ёдгорлик ўрнатилди

Фориш туманида атоқли давлат ва жамоат арбобига ёдгорлик ўрнатилди

19 март 2023 г 313 Комментарии: 0

Фориш туманида мамлакатимизга таниқли давлат ва жамоат арбоблари етишиб чиққан. Ана шундай инсонлардан бири Ўзбекистоннинг тараққиётига муносиб хисса қўшган, Шароф Рашидовнинг садоқатли шогирди ва сафдоши  таниқли давлат ва жамоат арбоби Нормахаммади Жўраевич Худойбердиевдир.

Фориш туманида атоқли давлат ва жамоат арбоби Нормахаммади Худойбердиевнинг 95 йиллиги муносабати билан Фориш туман Хотира ҳиёбонида ёдгорлик ўрнатилди. Ёдгорликни очилиш маросимида жамоатчилик вакиллари, нуронийлар иштирок этди.

Тадбирда Жиззах вилоят ҳокими Эргаш Салиев, Нормахаммади Жўраевич Худойбердиевнинг қизи Дилором Насриддинова, республика Нуронийлар жамоатчилик Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Шароф Убайдуллаев, ёзувчи ва журналист Муҳиддин Полвон сўзга чиқиб, Нормахаммади Худойбердиевнинг меҳнат фаолияти ҳақида сўз юритишди.

Юртбошимиз Шавкат Миромонивич Мирзиёевнинг  ташаббусларига асосан, вилояти ҳокимининг қарорига асосан туман марказидаги Хотира майдонида Нормахаммади Худойбердиевнинг хотирасини абадийлаштириш мақсадида ёдгорлик ўрнатиш вазифаси қўйилди.

Давлат ва жамоат арбоби, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган экономист Нормахаммади  Худойбердиев  1928 йилнинг 10 февралда Фориш туманининг Ётоқ  қишлоғида  таваллуд топган. 1943 йилда Фориш туман комсомол  қўмитасининг бўлим мудири вазифасида мехнат фаолиятини бошлаган.

Нормахаммади   Худойбердиев бир умр эзгулик, адолатпарварлик, республика тараққиёти, халқ фаровонлиги йўлида фидойилигини намоён этди.

Тадбир ниҳоясида иштирокчилар томонидан ёдгорлик пойига гулчамбарлар қўйилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!