» » Жиззах довонида туристик автобус ҳамда микроавтобуслар қатновини йўлга қўйишга рухсат этилади

Жиззах довонида туристик автобус ҳамда микроавтобуслар қатновини йўлга қўйишга рухсат этилади

30 март 2023 г 531 Комментарии: 0

Қамчиқ ва Жиззах довонлари, Чимён ва Чорвоқда туристик автобус ҳамда микроавтобуслар қатновини йўлга қўйишга рухсат этилади.

Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган йиғилишда айтилди. Маълум бўлишича, 10 апрелдан хавфсизлик чораларини кўриб, “Қамчиқ” довони орқали туристик микроавтобус (15 кишигача), Жиззах довони, Чимён ва Чорвоқда туристик автобус ва микроавтобуслар қатновини йўлга қўйишга рухсат берилади.

Шунингдек, темир йўл ва автотранспорт соҳасида:

➖ 1 июнгача 34 та замонавий электричка сотиб олиш бўйича тендерлар якунланиб, йил охирига қадар камида 8 таси олиб келинади;

➖ 1 апрелдан туроператор, меҳмонхона ва ташувчиларга 10 ва ундан ортиқ ўриндиқли ҳамда ишлаб чиқарилганига 5 йилдан ортиқ бўлмаган автотранспортни олиб киришда божхона имтиёзлари берилади;

➖ 2023 йилда сайёҳлик ташкилотларига ушбу автобусларни олиш учун 30 миллион доллар кредит ресурслари таклиф қилинади.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!