Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Қатар давлатидан ташриф буюрган инвестор Форишга 500 миллион доллар инвестиция киритади
04 май 2023 г 490 Комментарии: 0
Қатар давлатидан ташриф буюрган инвестор Фориш туманида туман ҳокимининг ўринбосари, ташқи савдо ва инвестиция бўлими бошлиғи Темур Саъдуллаев билан туманга 500 миллион доллар инвестиция киритиш юзасидан музокара олиб борди.
Инвестор киритаётган 500 миллион доллар эвазига туманнинг “Қизилқум”, “Осмонсой” ва “Эгизбулоқ” маҳаллаларидаги бўш турган ерларда беда етиштириб, чет элдан келтирилган наслдор қорамоллардан сутчилик фермалари ташкил этилади. Шунингдек, етиштирилган беданинг бир қисми европа давлатларига экспорт қилинади.
Қатарлик инвестор ер шароитларини ўрганди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!