» » Пахтакорда Меҳрибонлик уйи тарбияланувчисига уй топширилди

Пахтакорда Меҳрибонлик уйи тарбияланувчисига уй топширилди

04 май 2023 г 266 Комментарии: 0

Эҳтиёжмандларга кўмак бериш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бугунги куннинг энг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.
Усмонова Элнора 2003 йилда Пахтакор туманида туғилган, сўнгра маълум бир сабабларга кўра, Жиззах шаҳридаги 29-сонли Меҳрибонлик уйида тарбияланди, катта ҳаётга қадам қўйиш арафасида.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 августдаги 5216-сонли ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 5 октябрдаги 656-сонли қарорига асосан Пахтакор тумани ҳокимлиги томонидан Самарқанд маҳалла фуқаролар йиғинида Усмонова Элнорага 1 хонали уй ҳомийлар томонидан тўлиқ жиҳозланиб тантанали равишда фойдаланишга топширилди.
Тадбирда, туман ҳокимлиги вакиллари, нуронийлар ва кенг жамоатчилик иштирок этишди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!