» » Қамчиқ ва Жиззах довонлари ҳамда Бўстонлиқнинг тоғли ҳудудларида микроавтобуслар қатновига рухсат берувчи қарор имзоланди

Қамчиқ ва Жиззах довонлари ҳамда Бўстонлиқнинг тоғли ҳудудларида микроавтобуслар қатновига рухсат берувчи қарор имзоланди

06 май 2023 г 366 Комментарии: 0

Президент “Республиканинг туризм салоҳиятини жадал ривожлантириш ҳамда маҳаллий ва хорижий туристлар сонини янада оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолади.

Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Транспорт вазирлиги бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2023 йил 1 майдан бошлаб йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларига риоя қилган ҳолда:

Қамчиқ довони орқали йўловчиларни ташишда фойдаланиладиган ва ҳайдовчидан ташқари ўн тўрттагача ўриндиққа эга бўлган М2 тоифадаги транспорт воситаларига;

Жиззах вилоятидаги довонлар ҳамда Бўстонлиқ туманининг тоғли ҳудудларида тегишли тоифадаги йўллар орқали туристик автобус ва микроавтобусларга мунтазам қатновларни амалга оширишга рухсат берилишини таъминлаши белгиланди.

Бунда, фақат 1 апрелдан 1 ноябрга қадар бўлган даврда кундузи, ишлаб чиқарилганига 3 йилдан ошмаган ва газ баллон ускуналари ўрнатилмаган, секинлаштирувчи ускунаси (тоғ тормози) мавжуд бўлган ҳамда ҳаракатни кузатиш навигация қурилмаси ва тахограф ўрнатилган транспорт воситаларида камида 7 йил стажи бор ҳайдовчиларга автомобиль транспортида йўловчиларни ташиш фаолияти учун лицензия мавжуд бўлган тақдирда қатновни амалга оширишга рухсат берилади.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!