» » Жиззах вилоят суд бошқарувчилар ассоцияцияси аъзоси қўлга олинди

Жиззах вилоят суд бошқарувчилар ассоцияцияси аъзоси қўлга олинди

09 май 2023 г 1 065 Комментарии: 0

ДХХ Жиззах вилоят бошқармаси, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти Жиззах вилоят прокуратураси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Жиззах вилоят суд бошқарувчилар ассоциацияси аъзоси қўлга олинди.

У Шароф Рашидов туманида рўйхатдан ўтган оилавий корхона раҳбари ишончига кириб, хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда корхонанинг солиқ органидан юзага келган 23 миллион 200 минг сўм қарздорлигини йўқ қилиб бериш ва банкрот деб топиш эвазига ундан 12 миллион сўм талаб қилиб, пулларни Жиззах шаҳридаги хизмат хонасида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тергов харакатлари давом этмоқда.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!