» » Зафаробод туманида вилоят прокурорининг сайёр қабули бўлиб ўтди

Зафаробод туманида вилоят прокурорининг сайёр қабули бўлиб ўтди

10 май 2023 г 317 Комментарии: 0

Зафаробод тумани “Ёрқин” ШФЙда вилоят прокурори Сайёр қабули бўлиб ўтди.

Аҳолини билан доимий мулоқот қилиш, фуқароларни қийнаётган муаммоларни ҳал этишнинг самарали механизми ва усуллари жорий этилгани мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг устувор йўналишига айланди.

Жорий йилнинг 5 май куни Зафаробод тумани “Ёрқин” ШФЙда Жиззах вилояти прокурори, Адлия катта маслаҳатчиси, 2-сектор раҳбари И.Эргашходжаевнинг Сайёр қабули бўлиб ўтди. Сайёр қабулда туман ҳокими Ў.Рахманов, туман прокурори А.Турсунбоев, вилоят ва туман мутасаддилари, маҳалла раиси, хотин-қизлар фаоли, маҳалла ҳоким ёрдамчилари иштирок этишди. Қабулда 60 нафар фуқаролардан мурожаат келиб тушди.

Асосан электр симёғочлар, трансформатор, ички йўллар, ишсизлик, тиббиёт билан боғлиқ масалаларга оид мурожаатлар келиб тушди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!