» » Жиззахда Labo оқова сув қувури сабаб ағдарилиб кетди

Жиззахда Labo оқова сув қувури сабаб ағдарилиб кетди

11 май 2023 г 288 Комментарии: 0

Жиззах шаҳрида Labo оқова сув қувури сабаб ағдарилиб кетди. Ҳолат акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди

Вилоят ЙҲХБ матбуот хизматининг хабар беришича, воқеа 9 май куни соат тахминан 21:10 ларда Жиззах шаҳар “Иттифоқ” маҳалласи ҳудудидан ўтган йўлда юз берган. Ҳайдовчи М.М. машинани бошқариб, ушбу автомобиль йўлида жойлашган “Жиззах сув таъминоти” МЧЖга тегишли оқова сувлар қувури устидан ўтган вақтида қувурнинг қопқоғи очилиб кетиши оқибатида ағдарилиб, йўл-транспорт ҳодисасига учраган.

Ҳодиса натижасида ҳайдовчи жиддий тан жароҳати олмаган, транспорт воситаси техник шикастланган.

10 май куни воқеа жойи вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ва ушбу йўлга хизмат кўрсатувчи Шароф Рашидов туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси ходимлари иштирокида кўрикдан ўтказилганда йўл 2020 йилда тўлиқ таъмирлангани, бироқ, юқорида таъкидлаб ўтилган йўл қисмидаги қувур қопқоғини ушлаб турувчи мослама атрофида емирилишлар юзага келгани аниқланган.

Натижада, ушбу жойдан ҳаракатланиб ўтган транспорт воситаси ғилдиракларининг қатнов қисми юзаси билан ишқаланиши вақтида қувур қопқоғи  уни ушлаб турувчи мослама билан бирга кўтарилиб кетган.

Ҳозирда ушбу йўлда аниқланган камчиликлар “Жиззах сув таъминоти” МЧЖ томонидан бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!