» » Форишда муқобил энергия манбаларидан фойдаланувчилар сафи кенгаймоқда

Форишда муқобил энергия манбаларидан фойдаланувчилар сафи кенгаймоқда

17 май 2023 г 327 Комментарии: 0

Бугунги кунда энергияга бўлган талаб тобора ортиб бормоқда.

Энергияга бўлган эҳтиёжни қондириш нафақат Ўзбекистон, балки дунё миқёсида долзарб муаммолардан бирига айланган. Айни пайтда ривожланган давлатлар электр энергиясини олишда анъанавий усуллардан, қайта тикланувчи энергия манбаларига ўтмоқда.
Фориш туманида ҳам ижтимоий соҳа объектларини муқобил энергия манбаларига ўтказиш борасида қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Ушбу чора-тадбирлар натижасида Фориш туман санитария эпидемиология ва жамоат саломатлиги бўлими биносини энергия билан таъминлаш мақсадида 10 квтли қуёш панеллари ўрнатилди. Ушбу қуёш панелларини ўрнатиш учун 119 миллион сўм маблағ йўналтирилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!