» » Адлия бошқармаси бошлиғи Қозоғистон чегарасидаги қишлоқда сайёр қабул ўтказди

Адлия бошқармаси бошлиғи Қозоғистон чегарасидаги қишлоқда сайёр қабул ўтказди

18 май 2023 г 472 Комментарии: 0

 Вилоят адлия бошқармаси бошлиғи Акмал Эргашевнинг Фориш тумани марказидан қарийб 180 км узоқликда жойлашган, Қозоғистон Республикаси билан чегарадош бўлган “Дарбоза” МФЙда сайёр қабули ташкил этилди.  

Олис ҳудудлар аҳолиси холидан мунтазам хабардор бўлиш, уларнинг муаммоларини ўрганиш ва ечим топиш, дардига малҳам бўлишдек олийжаноб ишлар бугун ҳар бир раҳбар ходим учун асосий вазифага айланди.

Шу сабаб вилоятимизнинг энг чекка ҳудудларидан бўлган мазкур қишлоқ аҳолиси билан юзма-юз мулоқот олиб борилиб, дастлаб уларнинг мурожаатлари тингланди. Муаммоларнинг ечими борасида ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. 

Мурожаатларда баён этилган ҳолатлар жойига чиққан холда ҳам ўрганилди. Бу эса муаммонинг сабабларини аниқ тушунишга ва тўғри ечим топишга замин яратади.  

Шу билан бирга сайёр қабул давомида тиббий кўрик ҳам ташкил этилди. Оила-рўзғор, иш ва турли ташвишлар билан бўлиб ўз соғлигига етарлича ээибор қарата олмаётган ҳудуд аҳолиси, айниқса аёллар учун бу тадбир айни муддао бўлди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!