Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззах вилояти ҳокими бошчилигидаги делегациянинг Хитой давлатига ташрифи уюштирилди
19 май 2023 г 1 134 Комментарии: 0
Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев бошчилигида вилоят делегацияси вакилларининг Хитой давлатига ташрифи уюштирилди.
Жиззах вилояти ва Хитой Ҳалқ Республикаси вилоятлари ўртасида қилинган қўшма тадбирлар натижасида кўп қиррали ҳамкорлик сифат жиҳатдан янги даражага кўтарилиб бормоқда.
Минтақалараро ҳамкорликнинг амалий аҳамияти ва салоҳиятини инобатга олган холда Жиззах вилояти ва Шаньдун провинцияси ўртасида "Савдо-иқтисодий соҳаларда ҳамкорлик бўйича протокол" имзоланди. Ушбу битим ўзаро манфаатли савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, қўшма лойиҳаларни амалга оширилиши ва бизнес доира вакиллари ўртасида алоқалар ўрнатилишига пойдевор яратади.
Шунингдек, ҳамкорликни янада кенгайтириш мақсадида Жиззах вилоятидан ташриф амалга оширган ҳокимлик вакиллари ва тадбиркорлар томонидан имзоланган савдо ва иқтисодий, фан ва технологиялар бўйича имзоланган 2023-2025 йилларга мўлжалланган "Йул харита" имзоланди ва доимий назоратга олинади. Ушбу "Йул харитада" Жиззах вилояти ва Хитой Ҳалқ Республикаси ўртасида савдо-иқтисодий соҳада кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантириш йиллик савдо айланмасини мунтазам ошириб бориш, саноат, агросаноат комплекси, худудлараро кооперациясини ривожлантириш соҳаларида тадбирларни амалга ошириш буйича аниқ чоралар белгиланди.
2023-2025 йиллар давомида қиймати 42 та 1,5 млрд. доллар миқдорида савдо ва иқтисодий келишувлар киритилган.
Бунда 21 та 1,4 млрд. доллар инвестиция ҳамкорлик, 16 та корхона доирасида 91,7 млн. доллар экспорт шартномалар, 4 та корхона доирасида 10,0 млн. доллар импорт шартномалар имзоланишига эришилди.
Икки кунлик ташриф давомида ўндан ортиқ корхоналарига ташриф буюрилиб, Жиззах вилоятининг инвестиция имкониятлари, экспорт салоҳияти тўғрисида маълумотлар алмашилиб, истиқболли ҳамкорлик бўйича келишувларга эришилди.
Жумладан, ташрифнинг биринчи куни Шеньси Фан-технологиялари университетига ташриф амалга оширилди. Университетнинг ўқув жараёни, лабораториялари фаолияти билан танишиб чиқилди. Учрашувларда Фан-технология соҳасида яқиндан ҳамкорлик алоқаларни ўрнатиш бўйича келишувларга эришилди.
Шу кунни ўзида, Хитойнинг йирик чой етиштириш компанияси “Jingwei fu tea”га ташриф буюрилди.
Ташриф чоғида мазкур копмания билан Бахмал, Янгиобод ва Зомин туманларида чой етиштириш ва қайта ишлаш бўйича битим имзоланди. Ушбу корхона мутасаддилари бошчилигидаги делегация аъзолари жорий йилнинг май-июнь ойларида ташрифи режалаштирилган.
Шундан сўнг, аҳолидан чиқарилидаган чиқиндини тўлиқ қайта ишлаш орқали Электр-Энергия олиш билан шуғулланувчи “Xiangyang Conch Venture Energy” корхонасига ташриф буюрилиб, корхона иш фаолияти билан тўлиқ танишиб чиқилди. Ташриф якунида Жиззах вилоятида чиқиндини қайта ишлаш истиқболлари муҳокама қилинди. Бу йўналишда қўшма лойиҳалар амалга ошириш бўйича келишиб олинди.
Куннинг иккинчи ярмида цемент ишлаб чиқарувчи “CONCH” корхонасига ташриф буюрилди. Корхонанинг замонавий усулда қурилиш йўналишидаги плиталар, газоблоклар, ишлаб чиқариш технологиялари, уларнинг фаолияти билан танишиб чиқилди. Жиззах вилоятида Хитой корхоналари билан ҳамкорликда очилган цемент заводлари билан маҳсулот турларини кенгайтириш юзасидан суҳбат олиб борилди.
Сўнгги йилларда Жиззахнинг асосий драйверларидан бирига айланиб бораётган автомобилсозлик соҳасида янада ҳамкорликни чуқурлаштириш учун Хитойнинг етакчи BYD корхонасига ташриф амалга оширилиб, ишлаб чиқариш фаолияти билан танишилди. Делегация аъзолари корхонада ташкил этилган ишлаб чиқариш жараёни автоматлаштирилганлиги таништирилди.
Кўргазма бўлиб ўтадиган бинода Жиззах вилояти учун ажратилган повилонига борилди. Кўргазмада Жиззах вилоятида фаолият олиб бораётган 30 дан ортиқ саноат корхоналарининг маҳсулотлари ва Жиззах вилоятининг инвестиция, туризм салоҳиятига оид видеоматериаллар намойиши кўзда тутилган.
Шу жойнинг ўзида Шеньси провинцияси губернатори Чжао Ган билан вилоят ҳокими ўртасида тор доирада учрашув ташкил этилди. Учрашувда томонлар келгусида янги йўналишларда қўшма лойиҳалар ишлаб чиқиш ва ҳаётга кенг тадбиқ этиш муҳокама қилинди.
Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!