» » Мирзачўл туманида аҳоли имтиёзли кредитлардан мақсадли фойдаланилмоқда-ми?

Мирзачўл туманида аҳоли имтиёзли кредитлардан мақсадли фойдаланилмоқда-ми?

20 май 2023 г 277 Комментарии: 0

Мирзачўл туманида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 19 апрелдаги "Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида кредитларни ажратишни такомиллаштириш ҳамда аҳолининг доимий даромад манбааларини кўпайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 161-сон Қарорига асосан Агробанк АТБ туман филиали орқали 14%лик имтиёзли кредитлардан мақсадли фойдаланилмоқда.

Жумладан, "Боғбон" ҚФЙ, Меҳр нури кўчаси, 12-уйда истиқомат қилувчилар Раъно Алиева ҳамда Шахноза Раимбердиевалар хотин-қизларга берилган имтиёзли кредитдан унумли фойдаланиб, 4 кишини иш билан таъминлади.

Банкнинг "Оилавий тадбиркорликни кредитлаш бўлими" менежери Маъмура Қаршиева билан бориб кўрганимизда 6 сотих ерда иссиқхона барпо этиб,  помидор, қулупнай, булғор қалампири,  бодринг каби полиз маҳсулотлари етиштириб, бозорга олиб чиқаётганининг гувоҳи бўлдик.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!