» » Жамоатчилик кенгаши вакиллари Жиззах гарнизонида

Жамоатчилик кенгаши вакиллари Жиззах гарнизонида

22 май 2023 г 362 Комментарии: 0

Маркази ҳарбий округнинг Жиззах гарнизонидаги ҳарбий қисмда Олий мажлис Конунчилик палатасии депутати, Ўзбекистон халқ шоири, Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши раиси Иқбол Мирзалиев, Ў‌збекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, кино режиссёр, Жамоатчилик кенгаши аъзоси Ҳилол Насимов, вилоят ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-кизлар бошкармаси бошлиғи, Жамоатчилик кенгаши Жиззах вилоят минтақавий бўлинмаси раиси сенатор Назира Мухторова хамда гарнизондаги харбий хизматчилар ва ёшлар иштирокида учрашув ташкил этилди.

Учрашувда сўзга чиққанлар, Мудофаа ва ҳарбий саҳода олиб борилаётган ислоҳотлар, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ва хуқуқий ҳимоя қилиш, уй-жой ва бошқа таъминотлар билан таъминлаш, ёшларни Она Ватанга садоқат билан хизмат қилиши, унинг тақдири, равнақи учун масулятини ошириш масалалари муҳокама этилди.

Шунингдек, "Ватан таянчи" болалар ва ўсмирлар ҳарбий ватанпарварлик ҳаракати билан узвий ҳамкорликда бўлиш, ёшлар иштирокида маънавий ва маърифий, спорт хамда китобхонлик тадбирларини ҳарбий қисм ва муассасалар билан ҳамкорликда доимий равишда ишларни амалга ошириш лозимлиги айтиб ў‌тилди.  

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!