» » Жиззахда ўтказилган медиа-тур биохилма-хилликни сақлашга бағишланди

Жиззахда ўтказилган медиа-тур биохилма-хилликни сақлашга бағишланди

22 май 2023 г 262 Комментарии: 0

Экологик мувозанатни сақлаш барча давлатлардан кучли ирода ва катта сиёсий кучни ишга солишни талаб этади.

Шу сабабли 1992 йилнинг июнь ойида Рио-де-Жанейро шаҳрида бўлиб ўтган "Aтроф-муҳит ва ривожланиш" бўйича БМТ конференцияси “Биологик хилмахиллик тўғрисида”ги Конвенция қабул қилинди. Конвенция талабларига биноан уни имзолаган барча томонлар экотизимлар ва табиий яшаш жойларини, турлар популяцияларини сақлаш учун барча чораларни кўриши, миллий қонунчиликни
такомиллаштириши, йўқолиб бораётган биологик турларни сақлаш ва тиклаш бўйича ҳаракатлар режаси ва бошқарув стратегияларини ишлаб чиқиши лозим.
Шу билан бирга, биологик хилмахиллик компонентларидан барқарор фойдаланишни таъминлаш ҳамда генетик ресурслардан сақлаб қолишни таъминлаш зарур.

Сана муносабати билан Табиат ресурслари вазирлиги Жиззах вилояти бошқармаси томонидан Зомин давлат қўриқхонасининг Бахмал бўлимига медиа-тур ташкил этилди. Медиа-тур иштирокчилари қўриқхона ҳаёти билан яқиндан танишдилар. Шунингдек, муҳим экологик санага бағишлаб ОAВ ва ижтимоий тармоқларда табиатни муҳофаза қилишга чорловчи материаллар тайёрлашни мақсад қилишди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!