Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Арнасойда иссиқхоналар даромат манбаига айланмоқда
24 май 2023 г 491 Комментарии: 0
Арнасой тумани 4-сектор ҳудуди Бўстон МФЙда бугун аҳоли ўз томорқаларидан самарали фойдаланмоқда.
Боиси маҳалладаги ҳоким ёрдамчи Жамолиддин Исматов томонидан аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш мақсадида 40 нафар фуқароларга иссиқхоналарни барпо этиш йўлида тижорат банклари томонидан имтиёзли кредитлар олиш учун тавсияномалар берилди.
Бугун ушбу тавсияномалар асосида аҳоли томонидан маҳаллада жами 1,20 гектар майдонда иссиқхоналар барпо этилиб, памидор, булғор қалампири каби қишлоқ хўжалиги маҳсулотлар етиштирилиб маҳаллий бозорлар таъминланмоқда.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!