» » Aйдар-Aрнасой кўллар тизимида балиқлантириш ишлари амалга оширилди

Aйдар-Aрнасой кўллар тизимида балиқлантириш ишлари амалга оширилди

25 май 2023 г 378 Комментарии: 0

Aйдар-Aрнасой кўллар тизими Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 22 февралдаги 141-сонли қарорига асосан балиқчиликни ривожлантириш, биологик хилма-хилликни сақлаш ҳамда оқилона фойдаланишни таъминлаш мақсадида танлов асосида маҳаллий инвесторга ишончли бошқарувга берилган эди.

Қарорга асосан, кўллар тизимида “PRO FISH LINE” масъулияти чекланган жамияти томонидан балиқчиликни ривожлантириш ишлари амалга оширилмоқда.

Кўллар тизимининг балиқ захирасини шакллантириш мақсадида “Тузкон” кўли қисмида балиқлантириш ишлари амалга оширилди. Aсосан карп, оқ амур, оқ дўнгпешона тур балиқларидан иборат чавоқлар ҳавзага юборилди. Ҳозирда кўлларга чавоқ ташлаш ишлари давом еттирилмоқда.

Aйдар-Aрнасой кўллар тизимининг майдони 370 000 га бўлиб, Aйдар, Aрнасой ҳамда Тузкон кўллари қисмларидан иборат.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!