» » Зарбдорда энергия тежовчи технологиялар жорий этилиб, қайта тикланувчи энергия манбалари ривожлантирилмоқда

Зарбдорда энергия тежовчи технологиялар жорий этилиб, қайта тикланувчи энергия манбалари ривожлантирилмоқда

29 май 2023 г 770 Комментарии: 0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 16 февралдаги "2023 йилда қайта тикланувчи энергия манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни жорий этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига асосан Зарбдор туманида энергия тежовчи технологияларни жорий қилиш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш, муқобил энергия манбааларидан кенг фойдаланишни йўлга қўйиш ва қуёш панелларини ўрнатиш бўйича ҳар бир корхона ва ташкилотларини рўйхатлари шакллантирилди.

Жумладан, ҳудуддаги 30 та ижтимоий соҳа объектлари ва давлат идоралари, 42 та тадбиркорлик субъектлари, 24 та маҳаллада 70 та аҳоли хонадонларига қуёш панеллари ҳамда маҳаллий тадбиркорлар томонидан 2,0 МВт кичик фотоэлектрик станцияларни ўрнатиш режалаштирилган.

Бугунги кунда 18 та ижтимоий соҳа объектлари ва давлат идораларига 313 кВт.соатлик, 12 та тадбиркорлик субъектларига 102 кВт.соатлик, 24 та маҳаллада 75 та аҳоли хонадонларига 226 кВт.соатлик қуёш панеллари хамда 19 та аҳоли хонадонларига 1,9 минг. литрлик ва 4 та ижтимоий соҳа объектга 800,0 литрлик гелиоколлэкторлар ўрнатилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!