» » Арнасой туманида томорқадан самарали фойдаланиш ишлари олиб борилмоқда

Арнасой туманида томорқадан самарали фойдаланиш ишлари олиб борилмоқда

31 май 2023 г 436 Комментарии: 0

Арнасой туман фермер, дехқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши МФЙ раислари, ҳоким ёрдамчилари ва кўча оқсоқоллари иштирокида Бўстон МФЙ ва Бахтли МФЙларда аҳоли хонадонларида томорқадан самарали фойдаланиш бўйича семинар ташкил қилинди.

Мазкур семинарда «Бир маҳалла – бир маҳсулот» тамойили асосида маҳаллаларни муайян турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини  етиштиришга  ихтисослашган  маҳаллаларда  аҳоли томорқаларидан 2-3 марта ҳосил олишни ташкил этиш бўйича аниқ манзилли чора-тадбирлар амалга ошириш;

Аҳоли томорқаларига кафолатланган кўчат ва уруғларни тизимли етказиб бериш, маҳсулотларни сотишни ташкил қилиш учун ва туман марказий деҳқон бозорларида, аҳоли гавжум пунктларида «Томорқа хизмати» МЧЖлар учун махсус савдо майдонларини ажратиш;

Аҳоли гавжум маҳаллаларда енгил конструкцияли “дала дўконлар” ва кичик сиғимли ҳажмли “музлаткичлар” қуруш истагида бўлган таашаббускорларни аниқлаш ҳамда маҳаллаларда ташкил этилган музлаткичлар паспорт нусхасини Республика кенгашига тақдим этиш.

Аҳоли томорқаларида етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш учун 20-30 тонналик кичик ҳажмли совутгичлар  барпо этиш истагида бўлган ташаббускорларни аниқлаш ҳамда Кенгаш ҳузуридаги жамғарма хисобидан имтиёзли кредит ажратиш;

Сув таъминоти оғир ҳудудларда камида 30 та аҳоли томорқаларини суғориш учун ер ости сувларига қудуқларни бурғулаш харажатларининг 70 фоизини, бироқ 150 миллион сўмдан ошмайдиган қисмини қоплашга субсидия ажратиш;

Сув таъминоти оғир ҳудудлардаги аҳоли томорқаларида қазиладиган қудуқларнинг манзилли дастурини шакллантиш;

Тупроқ-иқлим хусусиятларидан келиб чиқиб, қишлоқ хўжалик экинларининг уруғ ва кўчатларини маҳалла кесимида экиш, етиштириш ва сифатли маҳсулот олиш бўйича тавсиялар ишлаб-чиқилиш ва жойларга етказиш;

Ҳудудларнинг тупроқ-иқлим шароитларидан келиб чиқиб, қишлоқ хўжалиги экинларининг уруғлари ва кўчатларини тайёрлаш, етказиб бериш, ўсимликларни касаллик ва зараркунандалардан ҳимоя қилиш ҳамда етиштириш агротехникаси, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш ва қайта ишлаш юзасидан маслаҳат ва тавсиялар бериш;

Томорқадан самарали фойдаланаётган “Намунали” томорқачи тажрибасини амалий семинарлар орқали кўча ва маҳаллаларга тарғибот қилиш борасида қайт этиб ўтилди.

Кам таъминланган ва ижтимоий кўмакка мухтож хонадаонлар томорқаларига экин экиш учун ер тайёрлашга кўмаклашиш ҳамда дарахт кўчати, уруғ етказиб бериш бўйича тавсиялар берилди ҳамда эътибордан четда қолаётган томорқаларни алоҳида назоратга олиш вазифаси бўлим мутахассис, МФЙ раислари ва ҳоким ёрдамчиларига юклатилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!