» » Зарбдор туманида амалий тактик ўқув машғулоти ўтказилди

Зарбдор туманида амалий тактик ўқув машғулоти ўтказилди

28 ноябрь 2018 г 2 464 Комментарии: 0

Зарбдор туманида бир қатор ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳамкорлигида амалий тактик ўқув машғулоти бўлиб ўтди.

Ички ишлар, мудофаа, фавқулодда вазиятлар бошқармалари ҳамда Миллий гвардиянинг махсус бўлинмалари ҳамкорлигида уюштирилган мазкур тадбир аввалида тактик ўқув машғулот иштирокчиларига вазифалар аниқ белгилаб берилди. Чунончи, ҳуқуқ тартибот идоралари вакиллари иккита аҳоли пунктида тартибсизликни келтириб чиқармоқчи бўлган бир гуруҳ шартли жиноятчиларни қўлга олиш топшириғини бажаришлари лозим эди. Шу асосда дастлаб жиноятчилар ўрнашиб олган иншоот ҳамда улар сони аниқланиб, ҳудудга кириш ва чиқиш имкониятлари чеклаб қўйилди.

Шундан сўнг бир қатор давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари қонунбузарлар билан музокора олиб боришди. Жиноятчилар таслим бўлмаганидан сўнг махсус бўлинмалар ишга киришдилар. Қисқа муддатли олишувдан сўнг тартиббузарлар қўлга олинди. Тинч аҳолининг ҳаётига хавф туғдирмаслик бу жараёндаги асосий талаб бўлди. Ўқув машғулотида махсус техника ва қурол-яроғларни қўлланиб, қатнашчиларнинг ҳар бир ҳаракати мутахассислар томонидан баҳолаб борилди. Шунингдек, тадбир давомида жароҳатланганларни қутқариш, тиббий кўрсатиш, юзага келган ёнғинларни бартараф этишга қаратилган хатти-ҳаракатлар ҳам синовдан ўтказилди.

Машғулотнинг кейинги куни аҳоли пунктига яшириниб олган шартли жиноятчини топиш бўйича иш олиб борилди. Бу тадбирга ички ишлар, Миллий гвардия, мудофаа, фавқулодда вазиятлар бошқармалари ходимларидан ташқари ҳокимлик, тиббиёт муассасалари, ўзини ўзи бошқариш органлари вакиллари жалб этилди.

Табиийки, бундай машғулотлар ҳуқуқ тартибот идоралари ходимларининг хизмат салоҳиятини ошириш билан бирга ўзаро ҳакморликда фаолият кўрсатиш тажрибасининг шаклланишига омил бўлади. Ушбу тадбир жойларда жиноятчиликни камайтиришга қаратилгани билан ҳам аҳамиятлидир.

Жиззах вилояти ички ишлар

бошқармаси ахборот мультимедиа гуруҳи.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!