Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти устидан жамоатчилик назорати тизими самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармон ҳақида
01 декабрь 2023 г 266 Комментарии: 0
2023 йил 27 ноябрь куни ”Коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти устидан жамоатчилик назорати тизими самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-200-сонли Озбекистон Республикаси Президентининг фармони қабул қилинди.
Фармон билан:
✅ 9 та устувор йўналиш, 30 та чора-тадбирлардан иборат Коррупцияга қарши курашиш бўйича 2023–2024 йилларга мўлжалланган давлат дастури тасдиқланди.
✅ 2023 йил 1 декабрдан бошлаб қуйидаги маълумотлар очиқ элон қилиб борилади:
✅«Ҳаж» тадбирига бориш учун навбатда турган зиёратчиларнинг ягона онлайн навбати;
✅болаларни давлат мактабгача таълим ташкилотига қабул қилиш учун берилган аризалар навбати;
✅бўш иш ўринлари, ишга қабул қилиш шартлари, номзодларга қўйиладиган талаблар ва тақдим қилиниши лозим бўлган ҳужжатлар;
✅нодавлат нотижорат ташкилотларига ажратилган грант ва ижтимоий буюртма лойиҳалари ва бажарган ишлари юзасидан ҳисоботлари.
✅Шунингдек, жараёнларни интернет тармоғида жонли эфирга узатиш тартиби жорий этилади:
✅ фалсафа доктори (ПҳД) ва фан доктори (ДСc) илмий даражасини олиш учун Илмий кенгаш томонидан ўтказиладиган диссертация ҳимояси;
✅ барча академик лицейлар, профессионал таълим муассасалари, махсус академик лицейлар («Темурбеклар мактаблари» ҳарбий-академик лицейларининг тест жараёнлари), шунингдек, президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларига кириш имтиҳонлари;
✅олий таълим муассасалари базасидаги ҳарбий кафедраларга қабул қилишдаги саралаш танловлари.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!