» » Конституциянинг 26 йиллигини муносабати билан “Заковат” интелектуал ўйини ташкил этилди

Конституциянинг 26 йиллигини муносабати билан “Заковат” интелектуал ўйини ташкил этилди

07 декабрь 2018 г 3 046 Комментарии: 0

Бош Қомусимиз қабул қилинганлигининг 26 йиллигини муносабати билан “Адолат” СДП вилоят Кенгаши томонидан Жиззах вилоят юридик коллежида тадбир ташкил этилди.

“Конституция-мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳатлар ва бунёдкорлик ишларининг муҳим пойдевори” мавзусида бўлиб ўтган мазкур тадбир конституциямизнинг ҳаётимизда тутган ўрни ва ахамиятини яққол очиб берди.

Тадбирни партиянинг вилоят Кенгаши раис ўринбосари П.Ҳамзаев очиб берар экан, Конституция юртимизда олий мақомдаги қонун сифатида давлат қиёфаси, унинг ижтимоий, иқтисодий, сиёсий тузилиши, бошқарувнинг демократик принциплари, жамият ривожланишининг стратегик йўналишлари, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатланиши ҳамда маънавий қадриятларимиз асосларини мустаҳкамланишида муҳим ўрин тутишини таъкидлаб ўтди.

Шунингдек, тадбир доирасида коллежнинг 2 ва 3 босқич талабаларидан иборат жамоалари ўртасида “Заковат” интелектуал ўйини ташкил этилди. Бунда талабаларга конституциянинг ҳар бир бўлим, боб ва моддаларидан иборат 15 та саволлар берилди.

Ушбу саволларга жавоб беришда талабалар ўзларининг конституцияни аъло даражада ўзлаштирганликларини кўрсатиб беришди. Ғолиб жамоага партия ва коллеж маъмуриятининг диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Мадина Панжиева

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!