» » Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари учун яратилган имкониятлар

Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари учун яратилган имкониятлар

25 январь 2024 г 270 Комментарии: 0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 04.03.2021 йилдаги 2021-2025 йилларда фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисидаги ПФ-6181-сонли фармонида белгиланган мақсад ва вазифаларни ижросини таъминлаш мақсадида халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгаши ҳузуридаги жамоат фонди томонидан 2023-йил давомида нодавлат онтижорат ташкилотларни ва фуқаролик жамиятларининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш, мақсад ва вазифаларини амалга оширишга кўмаклашиш, аҳолининг муаммоларига ечим топишда нодавлат ташкилотларининг иштирокини кучайтириш мақсадида давлат субсидиялари, давлат гарнтлари ҳамда давлат ижтимоий буюртмалари учун мақсадли маблағлар ажратилди.

Жумладан;

Давлат субсидияси доирасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 23 январдаги ПҚ-15-сонли қарорининг 2 банди ижроси, Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фондининг маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссиясининг 2023 йил 15 февралдаги 7-сонли ҳамда халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгаши ҳузуридаги Ижтимоий шериклик бўйича жамоат коиссиянинг
16-февралдаги № 3-сонли қарорларига мувофиқ Савдо саноат палатаси Жиззах вилоят бошқармасига 3 462 201 800 (уч миллиард тўрт юз олтмиш икки миллион икки юз бир минг саккиз юз) сўм, вилоятда фаолият кўрсатиб келаётган 6 та миллий маданий марказларга 40 600 000 (қирқ миллион олти юз минг) сўмдан жами 243 600 000 (икки юз қирқ уч миллион олти юз минг) сўм миқдоридаги давлат субсидияси ажратилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 29- апрелдаги
ПҚ-230-сонли ҳамда Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фондининг маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссиясининг 2022 йил 28-июндаги 17-сонли ҳамда Ижтимоий шериклик бўйича жамоат комиссиянинг 2023-йил 16 февралдаги қарорларига мувофиқ Ўзбекистон ногиронлар жамияти вилоят, туман (шаҳар) бўлинмаларига 1 217 982 110 (бир миллиард икки юз ўн етти миллион тўққиз юз саксон икки минг бир юз ўн) сўм, Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти вилоят, туман (шаҳар) бўлинмаларига 1 138 984 926 (бир миллиард бир юз ўттиз саккиз миллион тўққиз юз саксон тўрт минг тўққиз юз йигирма олти) сўм, Ўзбекистон ногиронлар ассоциацияси вилоят бўлимига 99 390 186 (тўқсон тўққиз миллион уч юз тўқсон минг бир юз саксон олти) сўм ҳамда Ўзбекистон карлар жамияти вилоят бўлимига 134 259 471 (бир юз ўттиз тўрт миллион икки юз эллик тўққиз минг тўрт юз етмиш бир) сўм 2023 йил давомида жами ҳисобда
6 296 418 493 (олти миллиард икки юз тўқсон олти миллион тўрт юз ўн саккиз минг тўрт юз тўқсон уч) сўм миқдорида давлат субсидиялари ажратилди.

Ажратилган субсидия доирасида 176 нафар нодавлат ташкилотларида ўз фаолиятини йўлга қўйган ходимларнинг устав фаолиятига асосан муносиб иш ҳвқлари билан таъминлашга эришилди.

Давлат грантлари доирасида халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгаши ҳузуридаги Ижтимоий шериклик бўйича жамоат комиссия қарорларига асосан вилоят Кенгаши ҳузуридаги жамоат фонди томонидан 5 маротаба танловлар эълон қилинди. 1-танлов “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили” Давлат дастури ижросини таминлашда ННТ, ОАВ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш” мавзусида. Танловига 27 та Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти институтларининг 1 450 000 000 сўмлик 29 та ижтимоий аҳамияти долзарб бўлган лойиҳалар кабул қилинди. Жамоат комиссиясининг 2023 йил 8-майдаги 7 сонли қарорига асосан, 4 та давлат гранти лойиҳасини 200 000 000 сўмга молиялаштирилди.2-танлов “Инсон манфаатлари хар нарсадан устун” мавзусида.Танловга 15 та Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларининг 750 000 000 сўмлик 15 та ижтимоий аҳамияти долзарб бўлган лойиҳалари қабул қилинди. Жамоат комиссиясининг 2023 йил 8-майдаги 7 сонли қарорига асосан, 4 та ижтимоий аҳамияти долзарб бўлган лойиҳалар 200 000 000 сўмга молиялаштирилди.3-танловАҳоли муаммоларини бартараф этишда ОАВ, ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари фаолигини ошириш” мавзусида.Танлов 15 августдан

15 сентябрь санасига қадар эълонга берилган бўлиб 6 та Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларининг
300 000 000 сўмлик 6 та ижтимоий аҳамияти долзарб бўлган лойиҳалари қабул қилинди.Жамоат комиссиясининг 2023 йил 27 сентябрдаги 13-сонли қарорига асосан, 3таижтимоий аҳамияти долзарб бўлган лойиҳалар150 000 000 сўмга молиялаштирилди.4-танлов“Ижтимоий соҳа ривожи – аҳоли фаровонлиги кафолати” мавзусида. Танлов 15 августдан 15 сентябрь санасига қадар ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари томонидан ижтимоий аҳамияти долзарб бўлган лойиҳалар қабул қилиниши бўйича эълон бериди. Танловга 21 та  Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларининг 1 050 000 000 сўмлик 21 та ижтимоий аҳамияти долзарб бўлган лойиҳалари қабул қилинди. Жамоат комиссиясининг 2023 йил 27 сентябрдаги
13-сонли қарорига асосан, 5 та ижтимоий аҳамияти долзарб бўлган лойиҳалари 243 200 000 сўмга молиялаштирилди.5-танлов“Аҳолининг ижтимоий маънавий муҳитини соғломлаштириш” мавзусида. Танлов 16 октябрдан
17 ноябрь санасигача ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари томонидан ижтимоий аҳамияти долзарб бўлган лойиҳалар қабул қилиниши бўйича эълон бериди. Танловга 33 та  Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларининг 1 645 000 000 сўмлик 33 та давлат гранти лойиҳалари қабул қилинди. Жамоат комиссиясининг 2023 йил
19 декабрдаги 15-сонли қарорига асосан, 3та давлат гранти лойиҳаси
145 000 000 сўмга молиялаштирилди.2023 йил давомида вилоят Кенгаши ҳузуридаги жамоат фонди Ижтимоий шериклик бўйича жамоат комиссиянинг тегишли қарорларига асосан 19 та ижтимоий аҳамияти долзарб бўлган лойиҳаларни жами ҳисобда 938 200 000 (тўққиз юз ўттиз саккиз миллион икки юз минг) сўм миқдорида маблағ ажратишга эришди.

Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгаши ҳузуридаги Ижтимоий шериклик бўйича жамоат комиссия ва жамоат фондлари фаолияти ОАВларда 100 га яқин материаллар чоп этилган ва ёритилган. Шунингдек, ижтимоий тармоқларда фаолияти амалга оширган ишлари давлат гаранти доирасида қилинаётган ишларга оид 200 дан ортиқ материлалар ижтимоий тармоқларда ёритилди.

Рахмон Қандаҳаров,

Халқ депутатлари Жиззах вилоят

Кенгаши ҳузуридаги жамоат фонди директори

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!